RU

Последние новости

09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  0 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  0 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  6

Мурод Исмоилов: "Хорижда йиғин ўтказгандан кўра, янги, сифатлироқ либос кийишни афзал кўрдик" Новости

Мурод Исмоилов: "Хорижда йиғин ўтказгандан кўра, янги, сифатлироқ либос кийишни афзал кўрдик"

"Қўқон-1912" клуби айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.


Биз ижодий гуруҳимиз билан қўқонликлар машғулот ўтказаётган Чилонзор спорт мажмуасига бордик ва "Қўқон-1912" бош мураббийи Мурод Исмоиловни суҳбатга тортдик.


- Аввало жамоанинг тайёргарлик босқичи ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз?

- Кеча кечқурун жамоа билан Тошкентга келдик. Бугун эрталаб жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди. Бугундан Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда машғулотларга киришдик. Тошкентда 21 январга қадар йиғин ўтказамиз. Йиғин доирасида тўртта назорат ўйини ўтказишни режалаштириб қўйганмиз. Ҳозирча учта спарринг рақиблар аниқ. "Сўғдиёна", "Бухоро", шунингдек биринчи лига вакилларидан бири "Локомотив БФК" ёки "НБУ Осиё" билан ўйнашни келишиб олганмиз. 

- Жамоа машғулотида янги футболчиларни ҳам кўриш мумкин...

- Жамоамиз билан биргаликда Алибобо Раҳматуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Шариф Мирзаев каби футболчилар шуғулланишмоқда. Уларни машғулотларда кўздан кечирамиз. Машғулотлар давомида улар бизга маъқул бўлса, футболчиларга эса бизнинг шароитлар ёқадиган бўлса, улар билан ҳам расман шартнома имзолаймиз. Жамоадаги кўплаб футболчилар билан шартномаларни узайтирдик. Баъзи футболчилар билан эса оғзаги келишувимиз бор. 

- Шунингдек, дарвозабон Ғайрат Ҳасанов ҳам жамоа билан бирга шуғулланаётганига кўзимиз тушди. Бунга ҳам аниқлик киритиб ўтсангиз?

- Ғайрат Ҳасанов олдимизга келиб ўзини синаб кўриш истаги борлигини айтди ва биз унга имконият бердик. Ҳозир бизда легионер киперларга ўйнашга рухсат йўқ. Шу сабабли асосий эътиборни маҳаллий дарвозабонларга қаратамиз. Ғайрат Ҳасановнинг ҳаракатларини кузатамиз. Бу дарвозабоннинг фаолиятида айрим сабабларга кўра бироз танаффус юзага келганди. Ўйлайманки, Ҳасанов ҳали ўз формасини тиклаб олади ва жамоамизга фойдаси тегади. 

- Жамоанинг қайси чизиғи сизни кўпроқ безовта қилмоқда?

- Мени кўпроқ ҳимоя чизиғи ташвишга солмоқда. Шу чизиқни кучайтиришимиз лозим. Камида иккита ҳимоячи олишимиз зарур деб ўйлайман. Кейин ўртада яхши ижрочи бўлса фойдадан холи бўлмасди. Ҳужумда Носир Отақўзиев ва Отабек Ҳайдаров сингари яхши футболчиларимиз бор. Улар яхши савиядаги ҳужумчилар. Шунингдек, Азизхон Ибрагимовга имконият беряпмиз. Бу футболчи "Нефтчи"да ўйнаган.

- Жамоа хорижда йиғин ўтказишни режалаштирганми?

- Четда йиғин ўтказиш режада бор эди. Аммо раҳбарият билан гаплашганимизда, ундан кўра янги футболчилар олишни, яхшироқ, сифатлироқ либос сотиб олишга кўпроқ эътибор қаратишга келишиб олдик.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика