RU

Последние новости

12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  0 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  26 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  37 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0

Мурод Исмоилов: "Навбаҳор"ни ушбу дуранг билан табриклайман" Новости

Мурод Исмоилов: "Навбаҳор"ни ушбу дуранг билан табриклайман"

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди:
Мурод Исмоилов, “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи: “Бугун икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Ўйиннинг иккинчи ярмида ҳам гол уриш учун имконимиз бўлганди, бироқ рақибимиз ўз мухлислари кўз ўнгида ўзларини кўзрсатиб, икки вазиятда фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришди. Учинчи ўрин олиш имкони қолмаганлиги боис гарчи шогирдларим ғалаба қозонмоқчи бўлишсада, бу уларнинг рухиятига таъсир ўтказди. Қолаверса, таркибда бир қатор йўқотишлар мавжуд эди. Боян Миладинович ва Александр Мерзляков жарохати туфайли бизга ёрдам беришолмади. Станислав Андреев, Дилшод Шарофутдинов ва Ойбек Қиличевлар жарохати билан ҳаракат қилишди. "Навбаҳор"ни ушбу дуранг билан табриклайман. Умуман олганда мавсумдаги ўйинимиздан қониқиш хосил қилдим, аммо натижа "Пахтакор" учун яхши эмас. Ўйинимизда ўсишга эришдик. Иккинчи даврада бир мағлубият ва икки дуранг қайд этдик. қолган барча учрашувларда ғалабага эришдик. Қийин вазиятлардан йигитларимиз чиройли чиқиб кетишди. Бунинг учун улардан миннатдорман”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика