RU

Последние новости

08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  2 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  36 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  13 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308

Мурод Исмоилов: "Биринчи бўлимдаги ўйинимиз учун узр сўрайман" Новости

Мурод Исмоилов: "Биринчи бўлимдаги ўйинимиз учун узр сўрайман"

"Пахтакор" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида фарғоналиклар бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди. Унинг фикрлари қуйидагича бўлди.
- Биринчи навбатда Фарғонадан етиб келган ва бизни ўйин давомида фаол қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз учун узр сўрайман. Ўйлаган нарсаларимизни амалга ошира олмадик. Ҳимоявий футболга тайёргарлик кўргандик. Стандарт вазият ва қарши ҳужумда тўп ўтказиб юборганимизда бизга омад кулиб боқмади.

- Биринчи бўлимда мезбонларнинг қанотдан уюштирган ҳужумларини тўсдик, бироқ бурчак зарбасидан сўнг тўп ўтказдик. Кейин ўйинни ўзгартиришимизга тўғри келди. Ўйин бошида футболчиларда ишонч етишмагандек туюлди. Иккинчи бўлимда кескинроқ ўйнадик. Ҳужумга эътибор беришга ҳаракат қилдик.

- Охирги йилларда жамоамизда кўп ўзгаришлар бўлди. Ҳозир барча жамоага қарши ҳужумкор футбол кўрсатишга тайёр эмасмиз. Сафарда "Пахтакор" ёки "Локомотив" каби меҳмонда ҳам бир нечта ҳужумчи билан ўйнашимизга эрта деб ҳисоблайман. Мавсум узоқ давом этади. Биринчи мағлубиятни қабул қилиб олдик, лекин бу билан ҳаёт тўхтаб олмайди. Руҳий тушкунликка тушмаслик учун интиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика