RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Мурод Исмоилов: "Биргина хато қимматга тушди" Новости

Мурод Исмоилов: "Биргина хато қимматга тушди"

"Нефтчи" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Мурод Исмоилов қатнашди.
“Бунёдкор” билан ўйиндан кейин “Локомотив”га қарши жиддий тайёргарлик кўргандик", - деб гап бошлади Исмоилов.

"Бугунги ўйинда голли имкониятлар кам бўлишини билардик. Биз бундай имкониятлардан фойдаланиб қолишимиз керак эди. Хусусан, дастлабки дақиқалардаги Рўзимбой Аҳмедовнинг тепган тўпи тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Абдуллоҳ Олимов совуққонлик билан якунлаши керак эди. Иккинчи бўлимда ҳам бирқанча вазиятлар бўлди. Афсуски, биринчи бўлим охирларида йўл қўйган ўзимизнинг хатоимиз эвазига тўп ўтказиб юбордик. Бу бизга якунда қимматга тушди. Бугун йигитлар имкон қадар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Футболчилар берган кўрсатмаларимизни бехато бажаришга ҳаракат қилишди. Лекин биргина хато қимматга тушди".

- Аввал ҳам айтганман, “Бунёдкор” ва “Локомотив” сингари етакчи жамоаларга қарши баҳсларда очиқ футбол намойиш этсак бугунги ҳолатимизда қийналамиз.

- Ҳисоблаб чиқсак, ихтиёримиздаги 10 нафар ўйинчидан турли хил сабабларга кўра фойдалана олмаяпмиз. Бу баҳона эмас. Лекин бунинг ижобий томони шундаки, маҳаллий ёшларда имконият юзага келмоқда. Эътибор бераётган бўлсангиз, охирги ўйинларда кўпроқ маҳаллий ёшларга имконият бериб келмоқдамиз. Бунга мисол тариқасида Жавоҳир Расулов, Мурод Бобожонов, Отабек Зокиров каби ўйинчиларни кўрсатиш мумкин.

- Хакамлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман. Уларни ишини баҳолайдиган тегишли ташкилот бор. Бизнинг вазифамиз эса ўзимизнинг жамоа ҳақида қайғуришдир.

Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика