RU

Последние новости

17:40Расман: "Ланс" сардори "Ренн"га ўтди  0 17:09Ҳакамлар маркази раҳбари лавозимидан озод этилди  3 16:50Қозоғистон Черчесовга имконият берадиган бўлди  1 16:10"Реал" либосларини "Депортива Минера" кийиниш хонасидан ўғирлаб кетишди  0 15:29Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!  26 15:21Расман: "Нефтчи"дан навбатдаги трансфер!  2 15:02"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкин, охирги имконият..."  2 14:31"Барселона" Ольмо ва Викторни вақтинча рўйхатдан ўтказиши мумкин  2 14:02"Сурхон" бугун Туркияга учиб кетади, таркиб ҳам маълум  4 13:26"Милан" Рэшфорд борасида МЮга таклиф жўнатди  1 12:55Расман: Русланбек Жиянов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  10 12:30Ярим финал! "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" ўйини олдидан   1 12:00Расман: "Ал Иттиҳод" футболчиси Топ-5га қайтди  1 11:21Аёллар футзали. Ўзбекистон назорат учрашувида Хитойга мағлуб бўлди  0 11:11"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"  3

Мурод Исмоилов: "3 дақиқа ичида ғалабани бой бердик" Новости

Мурод Исмоилов: "3 дақиқа ичида ғалабани бой бердик"

Кеча Тошкентдаги "Тўқимачи" стадионида олий лига вакиллари "Нефтчи" ҳамда "Олмалиқ" жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди.
Унда олмалиқликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Учрашувдан сўнг "Нефтчи" устози Мурод Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Тайёргарлик давом этмоқда, ўйинчилар кучли жисмоний юкламалар остида тўп тепишди. Шунга қарамай, шогирдларим чиройли ва мазмунли ўйин намоиш этишди. Афсуски, иккита мажбурий ўзгариш беллашувга сезиларли таъсир ўтказди. Жаҳонгир Мехмонов жароҳат олиб ўзгартирилган бўлса, иккинчи бўлимда Умид Қодиров бироз чарчаб қолди ва уларнинг ўрнига тушганлар ўйинга киришиб кета олишмади. Қанотларимиз кучсизланиб қолгач, 3 дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб юбордик. Ўйиннинг умумий суратини оладиган бўлсак, йигитларни ҳаракатларидан кўнглим тўлди, биз тўғри йўлдамиз. Насиб қилса, кейинги баҳсларда ўз ўйинимизни янада шакллантириб борамиз.

- Акмал Холматовни масаласи тўлиқ ҳал бўлдими?

- Яқин бир ярим йил давомида Акмал Холматов биз билан бирга бўлади. Бу масала деярли ҳал қилинган, яқин кунларда у билан расман шартнома имзолаймиз.

- Йиғинга чақирилганлар ҳақида нима дея оласиз?
- Шу кунгача тиббий кўрик натижаларини кутаётган эдик, бугун натижалар чиқди. Янгиларнинг ҳаммаси ундан ижобий ўтишди ва мўлжалимиз бўйича йиғиндагиларни жамоада олиб қоламиз. Тиббий кўрикдан фақатгина Дэвид Ония ўта олмади ва энди у биз билан бирга эмас.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика