RU

Последние новости

19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  0 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  1 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12

Мурод Бобожонов: “Мавсумнинг қолган ўйинларида 6та гол уришни мақсад қилганман” Новости

Мурод Бобожонов: “Мавсумнинг қолган ўйинларида 6та гол уришни мақсад қилганман”

Ўз вақтида “Нефтчи” жамоасида кашфиётга айланган хоразмлик ҳужумчи Мурод Бобожонов бу йилги мавсумни “Сурхон” жамоасида ўтказмоқда.

. Жарохатлар сабабли маълум муддат майдон ташқарисида юрган 27 ёшли футболчи аста-секин аввалги спорт формасини тиклаб бормоқда. “Сурхон” сафида у ҳозирча 18та ўйинда иштирок этиб, ўз активига 2та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси ҳар икки голини ҳам водий жамоалари дарвозасига киритган. “Андижон” ва “Навбаҳор”. Термизликлар ортда қолган турда айнан Бобожоновнинг голи эвазига “Навбаҳор” устидан муҳим ғалабага эришди. Мазкур учрашувдан сўнг, биз учрашув қахрамонига айланган Мурод Бобожонов билан суҳбатлашдик. 

- Муроджон, аввало жамоангизнинг муҳим ғалабаси билан табриклаймиз. Ўйин хусусида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Учрашувни кўрган бўлсангиз қизиқарли ва жангавор руҳда кечди. Ҳар икки жамоага ҳам ғалаба керак эди. Айниқса “Сурхон”га ўз уйида уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Чунки турнир жадвалида хавфли зонани тезроқ тарк этишимиз талаб этиларди. Имкониятни қўлдан бой бермасдан, бутун жамоа бўлиб, ижобий натижага эришиш учун астойдил курашдик. Йигитларга раҳмат, майдонда борини бериб харакат қилди. Албатта ўз майдонимизда ғалаба қозониб, мухлисларга хурсандчилик улашганимиздан мамнунмиз. 

- Ушбу муҳим ғалабадан кейин “Сурхон”ни Суперлигада қолишига қанчалик ишоняпсиз?

- Мазкур муваффақиятимиз табиийки жамоадошларимни руҳиятини янада кўтариб юборди. Қўлга киритилган ғалаба, бўлажак учрашувлар олдидан бизга қўшимча мотивация бериши аниқ. Насиб қилса олдимизда бизни кутиб турган яна бир қийин ўйинда ҳам ютишга харакат қиламиз. Очиғини айтганда, жамоага аутсайдерлар қаторида юришини эмас, балки юқори ўринларга кўтариш учун келганмиз. Шунинг учун “Сурхон”ни Суперлигада олиб қолишдан ташқари, имкон қадар турнир жадвалида юқори ўринларга кўтарилиши учун  бор кучимиз билан интиламиз. 

- Келаси турда “Сурхон”ни сафарда “Турон” билан жиддий синов кутиб турибди. Бу ўйинга тайёргарлик қачондан бошланади?

-  Дарҳақиқат, кейинги тур жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бой бўлади деб ўйлайман. Ҳар икки жамоа ҳам Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолиш мақсадида ғалаба учун борини беради. ФИФА кунлари муносабати билан мураббийларимиз жамоага қисқа муддатли татил эълон қилган. 6 октябрдан йиғилиб, бўлажак муҳим ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. 

- “Турон” жамоасини ўрганиш жараёни  бошланган бўлса керак?

- Ҳа, мураббийларимиз дарҳол кейинги ўйин ҳақида режаларни ишлаб чиқиб, рақибни ўрганиш жараёнини бошлаб юборган. Машғулотларимиз бошлангач, тайёргарлик жараёнида бизга махсус кўрсатмаларни беришса керак.

- Бўлажак рақиб Сизда қандай таассурот қолдирмоқда? 

- “Турон” жуда яхши жамоа сифатида шаклланмоқда. Таркибида маҳоратли ва шу билан бирга иқтидорли ўйинчилар етарлича. Шароитлар борасида ҳам бошқаларга ўрнак бўлмоқда. Суперлигада дебютант жамоа бўлгани учун “Турон”га озгина махорат етишмаяпти назаримда. Биринчи даврдаги ўйинимиз ҳам қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечганди. 

- Бу йилги фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Қайсидир манода кўнглим тўляпти. Аммо баъзи жихатлар бўйича қониқмаяпман. Чунки менда гол уриш учун кўп вазиятлар бўлди. Аммо улардан унумли фойдалана олмадим. Шунинг учун ўз устимда кўпроқ ишлаб, бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. 

- Нима учун аввалгидек тўпурарлар қаторидан ўрин эгалламаяпсиз?  Сизга нима етишмаяпти?

- Биласизми бундай холатлар ҳар бир футболчининг фаолиятида учраб туради. Албатта ҳар бир ўйинда майдонга фақат гол уриш учун чиқасиз. Лекин баъзида совуққонлик етишмайди. Айрим холатларда омадингиз чопмаса бари уринишлариз бекорга кетадиф. Бу – тақдир. Боя айтиб ўтганимдек, ҳар бир машғулотда ўз устимда астойдил ишлаяпман. Насиб қилса келаси мавсум тўпурарлар қаторига киришга харакат қиламан. Бу йилги чемпионатнинг қолган олтита ўйинида эса 6та гол уришни мақсад қилганман. Худо хоҳласа ўз голларим билан “Сурхон”га муваффақият келтираман. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика