RU

Последние новости

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  7 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  8 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  4 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  3 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  2 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  3 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  14 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  92 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  81

Мураббийлар йўл қўйган катта хатолар (ТОП-4) Новости

Мураббийлар йўл қўйган катта хатолар (ТОП-4)

Машҳур мураббийлар босган хато қадамлар ҳақида фикр юритамиз.

Хулен Лопетеги – "Реал Мадрид"

Испаниялик мутахассис 2018/2019 йилги мавсумга қадар бир неча йил Испания терма жамоасини бошқарган. Ушбу бошқарув давомида мураббий "қизил фурия"нинг энг яхши мураббийлари қаторига ўз номини қўшиб қўйиш арафасида эди, чунки Испания билан кетма кет 20 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этганди. 

2018 йилги Жаҳон чемпионати арафасида Мадриднинг "Реал" клуби мутахассисга "қаймоқранглилар" мураббийи бўлиш таклифини бергач, у бунга розилик билдиради. Бироқ бу хато йўл эди. Аввало, Жаҳон чемпионати арафасида терма жамоани ташлаб кетиш – энг номақбул ишлардан бири. Чунки янги мураббий жамоа билан тил топишиб кетишига вақт кам қолганди. 

Шундан кейин бутун футбол оммаси, жумладан, Испания ҳукумати ҳам Лопетегининг бу қилмишини қоралаб чиқди. Хулен "Реал"да деярли ҳеч нима қила олмади. Атиги 14 ўйин ўтказди (6 ғалаба, 6 мағлубият ҳамда 2 дуранг) ва "Барселона"га қарши йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатилди.

Рональд Куман – "Барселона"

Нидерландиялик собиқ футболчи, тирик афсона – Рональд Куман Каталония клубини қабул қилиб олишдан аввал ўз юрти терма жамоасига устозлик қилиб, яхши натижалар кўрсатаётганди. Нидерландия термаси унинг мураббийлиги остида Европанинг гранд жамоалари сифатида кўрила бошлаган эди. 

"Барселона" Куман билан алоқага чиқиб, уни клубга таклиф қилди. 2020 йилда каталонияликлар "узоқ кутган" Рональд Куман "кўк-анорранглилар" мураббийи сифатида иш бошлади. Ёшларга кўпроқ аҳамият қаратишни ният қилган мутахассиснинг "Барса" учун ягона қилган яхшилиги Педри, Пуч, Фати каби бўлажак юлдузлари кашф қилгани бўлди. Мураббийнинг "Барса"даги умумий натижаси – 67 ўйин, 39 ғалаба, 16 мағлубият ҳамда 12 дуранг. Унинг сўнгги ўйини "Райо Вальекано"га қарши учрашувдаги мағлубият бўлди.

Дэвид Мойес – "Манчестер Юнайтед"

Манчестер жамоасининг бир мавсумлик, энг омадсиз мураббийи деб ҳисобланадиган Дэвид Мойес, шахсан клуб афсонаси сэр Алекс Фергюсон томонидан таклиф қилинганди. "Эвертон"да яхши натижалар қайд этган мутахассис "қизил иблислар" сафидаги бир йил ичида кейинги тақдирини ҳал қилиб кетди. 

Жамоа унинг қўл остида 51 ўйин ўтказиб, 27 ғалаба, 15 мағлубият ҳамда 9 дуранг қайд этди. Дэвид Мойес 2014 йилнинг апрелида ишдан четлаштирилди. "Манчестер Юнайтед" эса мавсумни 7-ўрин билан якунлади. Фергюсондан кейинги бу шўнғиш Мойеснинг даражасини ўртамиёнадан ҳам пастлатиб юборди.

Марчелло Липпи – Италия терма жамоаси

Италиялик мураббий Марчелло Липпи ватани термаси билан 2006 йилда Жаҳон чемпионига айланган. 1982 йилдан кейинги Жаҳон чемпионлигини Апеннин яриморолига қайтарган мураббийга 2010 йил Жанубий Африкада ўтказилган Жаҳон чемпионатида қатнашувчи жамоа ишониб топширилади. Аммо шу йили идеал таркибдаги терма Парагвай, Словакия ҳамда Янги Зелландия мавжуд бўлган гуруҳда бирорта ўйинда ғалабага эриша олмайди ҳамда сўнгги ўринни эгаллайди. 

Шундан сўнг Липпи ўз ихтиёри билан Италия мураббийлигини тарк этади.

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика