RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  1 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  7 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Муносиб тарзда кузатилмаётган Де Росси Новости

Муносиб тарзда кузатилмаётган Де Росси

Бутун фаолиятини Тоттининг соясида ўтказган ва энди МЛС томон кетиши мумкин бўлган ўйинчи.

Даниэле ҳали энг яхши ўйинчи эканини исботлайди!

“Рома” 2014 йил Франческо Тоттининг голлари тасвирланган видеони тақдим этган эди. Роликда 90-йиллар акс этган ва сочлари ёрқин рангли болбой (тўп олиб берувчи бола) кадрда бот-бот пайдо бўларди.

Футболчилик фаолиятини бошлаганига 20 йилдан кўп бўлди. Шу вақт ичида у Жаҳон Чемпиони (2006) номига сазовор бўлди, 2 бор Италия Кубогини (2006/07, 2007/08) қўлга киритди, Италия Суперкубогига (2007) эга чиқди. Шунингдек, бир неча йиллар мобайнида ўз позициясидаги энг яхши ўйинчи бўлиб келди. Аммо шунга қарамай, ҳар доим ўша болалигида Ческога тўп олиб берган дамлардагидек иккинчи “планда” қолиб кетаверди. Қайсидир маънода, Де Росси Тотти билан бир вақтда ўйнагани унга ҳалал берган десак, муболаға бўлмайди – Франческонинг сояси шу қадар улкан эдики, ҳаттоки у кетганидан кейин ҳам баъзи футболчилар унинг соясидан чиқишга ва ўзини намоён этишга бироз қийналди.

Шу ҳафта “Рома” Де Россининг шартномаси муддати ўз якунига етаётгани ҳамда клуб янги шартнома имзолаш нияти йўқ эканини маълум қилди. Янгилик катта шов-шувларга сабаб бўлгани йўқ: ўйинчи ўтган йили шундай йўл тутган, “Corriere dello Sport” нашри эса апрель ойида Тотти собиқ шеригини бош мураббий қилишни хоҳлаётгани ҳақидаги хабарни чоп этган эди. Хайрлашув маросимида сардор унга клуб маъмуриятида ишлаш таклифини беришгани, лекин Даниэле ҳали футбол ўйнаш нияти борлигини айтиб, рад жавобини берган. “Рома” ўйинчи клубдан кетиши ҳамда у билан янги шартнома тузмоқчи эмаслигини маълум қилган.

Шу билан бирга, жамоа сардори яқин кунларда 36 ёшга қадам қўйишига қарамай, у А Сериянинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Тотти клубдан кетганида 41 ёш эди. Демак, у билан солиштирганда бугунги қаҳрамонимиз футболдан кетишига ҳали вақт бордек. Сўнгги икки йил мобайнида Император майдонда саноқли дақиқаларни ўтказганди ва жамоага футболчи сифатида эмас, кўпроқ тимсол сифатида руҳиятни кўтариш учун хизмат қилаётганди. Унинг ворисини шунга ҳам лойиқ кўришмади. Ваҳоланки, Даниэле жароҳатлар боис унчалик омадли бўлмаган мавсумида ҳам, Тотти икки мавсум ўйнаганидан кўпроқ вақтни, майдонда ўтказганди. Эҳтимол, бунга Данининг маоши ҳам сабабдир. Сабаби, Франческо жуда машҳурлигига қарамай, арзимаган пул эвазига ўйнарди (йилига 1,2 миллион евро) ва чет элдан тушган таклифларни ҳам (40 ёшида ҳам унга таклиф бўлган) кўриб чиқмасди. Де Росси эса бошқача. Даниэле доимо моҳирлик билан маошини оширтирар эди. У узоқ вақт давомида лигадаги энг кўп иш ҳақи олувчилар қаторида бўлган ва ҳаттоки бугунги кунда ҳам топ-4дан ўрин эгаллаган.

“Рома” клубнинг бош мураббийи ва спорт директорини ўзгартирди. Жамоани эса янги, ёш ҳамда кучли ўйинчилар билан тўлдиришга киришди. Сардор эса жамоага 5,4 миллион еврога тушмоқда (иш ҳақи 3 миллион + солиқлар). Де Росси ярим мавсум давомида (барча турнирларни ҳисоблаганда 22 ўйинида иштирок этди) – зиқна президент Паллотта учун бу жуда ҳам кўп...

Де Росси ҳали ўзини кўрсатади. Балки МЛС томон йўл олар...

Даниэле қайси клубда фаолиятини давом эттириш борасида бир тўхтамга келгани йўқ. Аммо унинг биринчи танловини осонлик билан таҳмин қилиш мумкин. Унга “Манчестер” қанчалик ёқмасин (у “Қизил иблислар”нинг барча қўшиқларини ёддан билади ҳамда Рой Кинга мухлислик қилади), у ерга бориш учун имкони йўқ: инглиз топ-клубларида ўйнаб кетиши қийинроқ, ўртамиёна жамоага боришга ғурур йўл қўймайди. Шундай экан – МЛС.

Жамоа сардорига Қўшма Штатлар мамлакат сифатида, МЛС эса лига сифатида ёққан. У америка услуби ҳамда корпоратив этикасига жуда мос келади. Америкада шоулар ташкил қилишни билишади. Бу эса қаҳрамонимиз ўзини синаб кўришни истаётган ишлардан биридир.

“Нью-Йорк — дунёнинг энг қизиқарли шаҳарларидан бири”, – деган эди Даниэле 3 йил аввал. – “Агар сиз Римда таваллуд топган бўлсангиз, у ҳолда туғилган юртингиздан чиройлироқ масканни топа олмайсиз, бу фикрга мен ҳам қўшиламан. Лекин Нью-Йоркнинг маданияти ва ҳаёт тарзи мени тинимсиз тарзда ўз домига тортади. У Римдан тубдан фарқ қилади ва ўзининг гўзаллиги билан мени доим ҳайратлантирган. Мен бажонидил у ерда яшаган бўлардим”.

Де Росси ўйинчи сифатида ҳали ўзини тўлиқ намоён этмаган, эҳтимол Нью-йорк клубларидан бирига унинг ёрдами тегиб қолар?! Дарҳақиқат, Даниэле анча заиф, бугунги кунда ўз позициясидаги энг яхши ўйинчи бўлмаса-да, ҳамон ажойиб футболчилардан бири саналади. У 4-3-3 тактикасида шу йил ёзда Жаҳон Чемпиони номига сазовор бўлган Нзонзидан самаралироқдир – агар у мавсум давомида 5 марта жароҳат олмаганида, эҳтимол ҳозир римликлар сафида қолган бўлармиди...

Италиялик “Рома” учун бўлган аҳамияти юқори, ҳаттоки бугунги кунда ҳам хоҳ майдонда, хоҳ кийиниш хонасида бўлсин Даниэле (ҳатто Тотти борлигида ҳам) жамоа етакчиси бўлган. Ўтган йилнинг кузида “Рома” пухта ўйланмаган трансферлардан азият чекканди — Ди Франческо 4-2-3-1 тактикасига ўтиб, қийинчилик билан мувозанатни қайтара олди, аммо бу схема фақат Де Росси таркибда эканида фойда берган.

Римликлар ушбу тактикада 8та ўйин ўтказдилар ва Даниэле бошланғич таркибда майдонга тушди: 6тасида ғалаба қозонишди, 2 марта дуранг натижа қайд этилди (бир сафар жамоа сардорининг ўрнига бошқа ўйинчи майдонга тушганида ғалабани бой бердилар). Бу тактика билан “Наполи”, “Лацио” ва “Милан”га қарши ўйнадилар. Агар сардор кўпроқ майдонга тушганида, эҳтимол “Рома”нинг бу йилги мавсуми бундан-да муваффақиятлироқ бўлармиди?!

Де Россининг кучли томонлари аллақачон барчага маълум бўлиб улгурган ва у фақатгина тўпни олиб қўйишда фойда берадиган “қора ишчи” эмас. Римда тўпни олиб қўядиган ўйинчилар етарли. Аммо нафақат “Рома”да, балки А Серияда ҳам у каби ўйнай оладиган футболчи деярли йўқ. Жамоа сардори Биглия ёки Пьяничга қараганда (33,7% вертикал узатмалар) 1,5 баробар кўпроқ пас беради. Шу билан бирга, у деярли хатога йўл қўймайди (86,8% аниқ паслар, ўз майдони тарафида – 94,8%). Узоқ масофадан оширилган паслар аниқлиги (Пирло билан солиштирганда) Италиядаги сўнгги мавсумда (Де Росси - 72%, Андреа - 76%).

Де Росси ўйинчиларнинг бурунини синдирмайди, бўлса-бўлмаса узоқдан дарвозага зарба беравермайди ва рақиб футболчиларининг болдирига қўполлик қилиб тепмайди. У жисмоний вазндан бироз воз кечган, аммо ўзини бир маромда ушлаб туради. Шунингдек, у ўйинчи ва тўпнинг орасига кириб, тўпни олиб қўйишни жуда яхши уддалайди: бу борада А Сериянинг 5та ярим ҳимоячиси ундан яхшироқ ҳаракатлана олади холос. Даниэле зарур пайтда тўпни тез ва аниқлик билан ҳужумчиларга ошириб беради.

Бир неча йил аввал Де Росси Римнинг қирғоқ қисми, Остия районида ўтган болалиги ҳақида гапириб берганди. Даниэле сайёҳлар келмайдиган ҳамда тўлқинлар авж олган совуқ қиш пайтида орол маҳаллий аҳолига тегишли эканини пайқаган эди. Жамоада Батистута ва Кафу тўп тепаётган вақтларда Де Росси клубга келган ва Тотти билан биргаликда фаолият юритган. Остия ёз фаслида қандай бўлса,“Рома” ҳам Тотти борлигида шундай эди. Франческо кетганидан кейин эса қиш келгандек эди гўё. Албатта, бу адолатсизлик. Эҳтимол, бу адолатсизлик ва бундай хайрлашув – клуб бошқарувида устунликка эга нарса ёки шахсларга боғлиқдир. Лекин бир нарса аниқ: италиялик етакчи футболчи роли ҳамда биринчи даражадаги ўйинга лойиқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика