RU

Последние новости

15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  0 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  1 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  0 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  3 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  3 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  10

Муносабат. ЎФФнинг янги президенти нималарга эътибор қаратиши керак? Новости

Муносабат. ЎФФнинг янги президенти нималарга эътибор қаратиши керак?

Шундай қилиб 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг янги президенти номини ҳам билиб олдик.

Шу пайтгача “Пахтакор” вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов бундан буён ЎФФ раҳбари сифатида иш олиб боради. Соҳа кишилари уни тўрт йил муддатга сайлашди. Сайлов давомида ҳамма Умид Аҳмаджонов номзодига бир овоздан “Ҳа” деб жавоб берди. Қаршилар ва бетарафлар кузатилмади.

Раҳбариятда футбол кишиларининг йўқлиги муаммо бўлмасмикан? 

Сайлов жараёнида шунингдек, ЎФФ вице-президентлари ҳам аниқлаб олинди. Қизиғи шундаки, вице-президентлар орасида тўлиқ футбол кишилари йўқ. Масалан, ЎФФнинг биринчи вице-президенти Раматов Ачилбай Жуманиязович - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси ҳисобланади, кейинги икки вице-президентлар ҳам аслида бошқа соҳа вакиллари. Хусусан, Бобожонов Пўлат Раззоқович - Ўзбекистон ички ишлар вазири, Исроилов Шоакрам Холматович эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори.

Бундан келиб чиқадики, ЎФФда узоқ йиллардан бери ишлаб келаётган Сардор Раҳматуллаев бундан буён вице-президент дейилмайди, фақат Бош котиб сифатида ўз ишини давом эттиради. Бундан ташқари, мухлислар ЎФФ ижроия қўмитасининг янги аъзоларини ҳам билиб олишди. Фақат гап шундаки, биз ЎФФ ижроқўми асосан нима иш билан шуғулланишидан бехабармиз. Фақат уларнинг аъзоларини биламиз, холос. 

Булар - Рустам Қурбонов (Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси), Бобур Шодиев (“Пахтакор” ПФК президенти), Мурод Алиев (“Бунёдкор” ПФК бош директори), Мансур Ражабов (“Локомотив” ПФК президенти), Комил Ярашев (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти проректори) ва Наримон Жалолов (Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси).

Албатта, бу инсонларга эътирозимиз йўқ, лекин кўп сонли футбол мухлисларининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда вице-президент лавозимига 24 соат фақат футболни ўйлайдиган бирорта футбол кишиси ҳам таклиф қилинса чакки бўлмасди. Негаки ҳозирги вице-президентларнинг футболдан бошқа ишлари кўп ва уларда футболни ўйлашга вақт бўлмаслиги мумкин.

Янги раҳбар ишни нимадан бошлайди? 

Эндиликда кун тартибида яна бир савол турибди: ЎФФнинг янги президенти ишни нимадан бошлайди? Унгача эса бошқа саволга жавоб топишимиз лозим. Яъни, Умид Аҳмаджонов ЎФФ президенти бўлганидан сўнг “Пахтакор”даги иши нима бўлди? Биз Умид Маҳамаджонович “Пахтакор”дан кетди дейишимиз мумкинми? Ҳозирча клуб томонидан бу борада расмий хабар берилгани йўқ, демак воқеалар ривожини кутиб қоламиз.

Катта эҳтимол билан Умид Аҳмаджоновни “Пахтакор”дан кетди деганимиз маъқул, чунки ЎФФ президентининг олий лига клубида ишлаши ғалати. Эндиликда бор эътибор Ўзбекистон футбол федрациясидаги ишга қаратилади. Шуни айтиш мумкин, бундан буён Умид Аҳмаджонов олдида осон бўлмаган йўл турибди. Бу жуда қийин ва машаққатли йўл. Янги раҳбар олдида аввало республикамиз бўйлаб болалар ва ўсмирлар футболини кўтариш, аёллар футболига эътибор бериш, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг мунтазам жаҳон чемпионатларида иштирокини таъминлаш, ҳали бажарилмаган вазифа - Олимпиада ўйинлари ва жаҳон чемпионатига чиқиш каби вазифаларни ҳал этиш туради.

Бу ишларга киришишдан олдин янги раҳбар ишчи гуруҳ тузиб олиши керак бўлади. Ва мазкур ишчи гуруҳда болалар футболи, аёллар футболи, катталар футболига алоқадаор кишилар бўлиши керак. Бундан ташқари, ПФЛда ҳам ўзгаришлар бўладиган пайт келди. ПФЛ ташкил қилинганидан бери олий лига ва биринчи лигада деярли юксалишни кўрмадик. Клублар савияси анча пасайиб кетган, халқаро мусобақаларда зафар қучиш биз учун армонлигича қолмоқда. Қолаверса, ички чемпионатга қизиқиш юқори эмас. Мухлислар ташрифи йилдан йилга камаймоқда. Биз бош мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш деганимиз билан ички муаммолар ҳал этилмас экан, мундиал кейинги ва ундан кейинги йилларда ҳам армон бўлиб қолаверади.

Бу борада ОАВ позицияси қандай бўлади? 

Ҳозир футбол журналистлари учун биринчи галда қилинадиган иш танқид қилмаслик. Аксинча, биз янги раҳбариятнинг астойдил ишлаши учун шароит яратиб беришимиз керак. Танқид қилиш осон ва танқид ёрдам бериши ҳам мумкин, аммо бу ўринда танқиддан ҳам муҳими, жойлардаги керакли муаммоларни кўтарган ҳолда ЎФФ раҳбариятига яқиндан ёрдам бериш. ЎФФ янги раҳбарияти олдин ишга тушсин, футболни ривожлантириш дастури тайёрлансин, кейин шунга қараб иш бошлансин, ана ундан кейин ишлар унум бермаётган пайтда танқид қилса арзийди. 

Ўзбек футболи - ҳаммамизники. Футбол ривожи учун ҳаммамиз бирдек масъулмиз, шунингдек, ҳеч ким ЎФФ президентидан олдин ўзгариш қилсин деб нимадир кутиб ўтириши керак эмас. Қачонки ҳамма ўз ишини сидқидилдан бажарган тақдирдагина футбол табиий равишда ривожланади. Жаҳон чемпионатига бориш керак деймиз-у, лекин жойларда футбол ўсмаса, клубларда кучли мураббийлар ишламаса, Ўзбекистондан яхши футболчилар етишиб чиқмаса жаҳон чемпионати армонлигича қолиб кетаверади. Лекин буларнинг ҳаммасини йўлга қўйиб олса бўлади. Бунинг учун ЎФФ президенти чиқарадиган қарорларга кўп нарса боғлиқ. ОАВ эса қарорларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда қарор ижроси қай тарзда бажарилаётганини узлуксиз ёритиши лозим бўлади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика