Mundo Deportivo: "Реал" Бэйл ва Бенземани ёзда сотмоқчи
23 фев 2018 10:43
Новости
Mundo Deportivo: "Реал" Бэйл ва Бенземани ёзда сотмоқчи
Манбаанинг хабар беришича, Мадриднинг "Реал" клуби ёзда ушбу футболчилар билан хайрлашиш ниятида.
Испан нашрлари орасида ўз ўрнига эга бўлган Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, клуб президенти Флорентино Перес ёзда жамоа таркибини сезиларли даражада янгиламоқчи.
Умид билан кутилган, аммо раҳбарият ишончини оқлай олмагани сабаб, Гарет Бейл ва Карим Бенземага чиқиш эшиклари кўрсатилади. "Қироллик клуби" ёзда ушбу футболчиларни сотиб, маълум миқдорда пул ишлаб олиш ва янги ўйинчиларни олиб келишни ният қилган. Ҳар икки футболчи бу борада огоҳлантирувчи хат олиб улгурган.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии