Мундиал юзи. Неймар – Бразилия терма жамоасининг олтин фарзанди
30 июн 2014 18:46
Новости
Мундиал юзи. Неймар – Бразилия терма жамоасининг олтин фарзанди
Жаҳон чемпионатида чорак финалчилар аниқланмоқда.
Нимчорак финалнинг илк учрашувида Бразилия терма жамоаси чилиликларга қарши майдонга чиқди. Ана шу ўйинда Бразилияни чорак финалга олиб чиққан ҳал қилувчи пенальтини неймар аниқ амалга оширди. “БИЗНЕС Online” журналисти бизга замонамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири ҳақида сўзлаб беради.
Неймар Сантос Жуниор заргарлик буюмлари билан савдо қилувчи оилада дунёга келади. У 6 ёшида “Сантос” клубига келади. Неймарнинг футболдаги илк қадамлари унинг катта иқтидоридан хабар бериб турар эди ва уни “Челси”, “Милан”, “Барселона” ва бошқа йирик клублар скаутлари кузатар эди. Футболчи ўзининг илк профессионал шартномасини 2008 йилда тузади ва бу шартнома 2014 йилгача белгиланган эди. Уни кўпгина гранд клублар ўз жамоасига таклиф қилади, аммо буюк иқтидор соҳиби ўз клубини тарк этмайди.
2010 йил жамоада ёқимсиз ҳолат юз беради. Неймар “Гойяниенсе”га қарши учрашувда пенальти ишлаб олади ва ўзи уни амалга ошириш учун йўл олади, аммо “Сантос” бош мураббийи Доривал Жуниор унга пенальти тепишни тақиқлаган эди. Пенальтини Неймарнинг жамоадоши Марсел амалга оширади. Шундан сўнг футболчи жамоа мураббийидан норозилигини билдиради ва майдонни тарк этишга уринади. Бу воқеадан кейин шундай миш-мишлар юради: бу ҳодисадан сўнг Неймар «Сантос” президенти билан суҳбатлашади ва бир қанча вақтдан сўнг мураббий жамоани тарк этади.
“Барселона”га трансфери ноқонуний бўлган
“Сантос”га жуда ҳам боғлиқлигига қарамай, футболчи клубни тарк этишга қарор қилади ва “Барселона” билан шартнома имзолайди. Бу трансфер бутун дунёни ҳайратга солади, Неймар эса дунёдаги энг қиммат футболчилардан бирига айланади. У Барселонага 90 миллион еврога эвазига келади, аммо шартномадан ташқари умумий миқдор 190 миллион евро бўлади.
Неймар трансферининг катта қисми отасига насиб этади – 40 миллион евро. 2013 йил қишида Неймар трансфери ноқонуний бўлган эди деган миш-мишлар пайдо бўлади. Бу ишга Сандро Росселнинг алоқаси бўлади, у футболчи трансферининг бир қанча миқдорини ўзлаштиришда айбланади. Неймарнинг ўзи бу трансфер қонун доирасида бўлган деб ҳисоблайди.
Менинг шартномам бўйича кўпгина нохушликлар юз бераётганини биламан. Мен отам билан бу ҳақда суҳбатлашдим. Отам – шартнома тузган ва мен ишонадиган ягона инсон. Ҳеч қандай ноқонуний иш бўлмаган. Кимдадир шубҳа пайдо бўлган бўлса, бу ҳақида отамга савол беришлари мумкин. Мен футболчиман.
Катта сарф-ҳаражат
2012 йилда “Сантос” билан йилига 7 миллион евролик янги шартнома имзолаган футболчи, пулларни ҳар тарафга соча бошлайди. Ўзи туғилиб ўсган Сан-Паулуда Неймарнинг 6 миллион евролик бир нечта шохона уйлари бор. У барча эркаклар ёқтирадиган, аммо ҳаммаси ҳам сотиб ололмайдиган машиналарга эга бўлади. Порше, Ауди, Феррари, Ламборжини – мана шу маркадаги машиналар Неймарнинг автопаркини безаб туради. У “Сантос” сафида бўлганида, мана шундай ҳаражатлар қилган. Унинг энг катта ҳаражати 8 миллион евролик яхтаси бўлган. У қанча ишлаб топса, шунча сарф қилар эди.
“Барселона”га ўтиши билан, у катта сарф-ҳаражатларнинг янги даражасига чиқди. Ҳозирда у олдингидан кўра икки баравар кўпроқ қимматли буюмлар сотиб олиши мумкин.
Ота
Неймарнинг “Барселона”га ўтиши борасидаги можаролар бўлаётган бир пайтда, “Сантос”нинг собиқ президенти Луис Алваро де Оливейра Рибейро шартнома ҳақида бир қизиқ маълумотни ошкор қилади. Трансфер шартномаси келишувида футболчи отаси учун ҳам бир нечта бандлар бор эди. Бу келишувда фохишалар хизмати ва Бразилия терма жамоаси ўртоқлик ўйинига самолёт ҳам бор эди. Бу ҳаммаси тирик онанинг кўз ўнгида бўлаётган эди.
“Неймар учун тўланган 90 миллион евродан сўнг, унинг отаси фақат пул ҳақида ўйлай бошлади. Учрашувларимизда мен 200 бор қаҳва учун пул тўлаган бўлсам керак. Келишув шартларида фохишалар хизмати ва Бразилия терма жамоаси учрашувига самолёт банди бор эди”.
Неймарни бутун Бразилия дуо қилмоқда
Пеленинг севимли футболчиси – ҳозир Бразилиянинг асосий юлдузи. У ерда ҳозир барча Неймар учун дуо қилмоқда. Бразилиянинг “Placar” нашри, ўз журналининг устига Неймарнинг ҳудди Исо каби қўллари михланган суратини чиқарди. Шу йўл билан футболчи номига ёғилаётган танқидларни камайтиришга уринишди. Баҳорда Бразилия полицияси қадоқ устига “Барселона” футболкасидаги Неймар сурати тушурилган наркотиклар партиясини қўлга олишади. Шу йўл билан бразилиялик қора дори сотувчилари маҳсулот сифатига баҳо беришган.
Футболчининг майкаси мундиал олдидан энг кўп сотилган маҳсулотга айланди – ҳар иккинчи бразилиялик мухлис футболкаси орқасида Неймарнинг исми бор эди.
“Жаҳон чемпионатида майда жиҳат ҳам ҳал қилувчи бўлиши мумкин, шунинг учун бирор-бир нарса нотўғри бўлмаслиги учун, яхши тайёргарлик кўряпмиз. Мен жамоага ёрдам беришга тайёрман, фақат ўзимни ўйламоқчи эмасман. Биз ҳаммамиз ўз вазифамизни биламиз. Энг яхши футболчи ёки тўпурар бўлмоқчи эмасман. Мен орзу қилаётган ягона нарса бу – ЖЧ-2014даги ғалаба.
Симулянт
Неймар – нафақат дунёни ҳайрон қолдирадиган иқтидорли футболчи, шу билан бир вақтда дунё футболининг асосий симулянтларидан биридир. Унинг техникаси ва усталиги билан доимо симуляциялари бирга юради. Ҳатто Пеле ҳам уни ҳаддан ортиқ симуляциялари учун бир неча марта танқид қилган. Балки шунинг учун ҳам футбол мухлисларининг ярми уни ёқтирмайди ва интернетга унинг кўплаб кулгули симуляциялари ҳақидаги видеоларини юклашади. Неймарнинг ўзи эса бу айбловларни доимо рад этади.
“Мен симулянт эмасман. Мени оёқларимга тепишганда, жароҳат олмасликка ва рақибга ҳам зарар етказмасликка ҳаракат қиламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен бу гапларга эътибор бермайман.
Хориж сайти асосида Жасур Асланов тайёрлади

Комментарии