RU

Последние новости

13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  1 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  2 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  5 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  4 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  36 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  19 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  26 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  2 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  15 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  19 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  41 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  6

Мундиал 2022. Нидерландия! Новости

Мундиал 2022. Нидерландия!

Нидерландия!


Тахаллуси – "оловранглар"

FIFA рейтингида 8-ўринда.

Жаҳон чемпионатига ўн биринчи марта (1934, 1938, 1974, 1978, 1990, 1994, 1998, 2006, 2010, 2014, 2022) боради.


A гуруҳи. Рақиблари: Қатар, Эквадор, Сенегал.

1-тур, 21 ноябрь. Сенегал — Нидерландия

2-тур, 25 ноябрь. Нидерландия — Эквадор

3-тур, 29 ноябрь. Нидерландия — Қатар


Муваффақиятлар


Сўнгги 12 йилда уч бор вице-чемпион, икки бор ярим финалчи – бу Нидерландия.

"Оловранглар" доим мундиалнинг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтишади. Уларнинг плей-оффдан чиқа олмаслигидан кўра умуман мусобақанинг финал қисмига сараланмаслик эҳтимоли юқори.

Нидерландияликлар 1974, 1978 ва 2010 йилларда совринга бир қадам қолганда тўхташган.

2010 йилги воқеаларга кўп бўлмади, шу сабаб Аргентина-1978га саёҳат уюштиришни таклиф қиламиз.



Нидерландияликларга осон гуруҳ тушди: Перу, Шотландия ва Эрон. Квартет ғолиби масаласи ҳалдек эди.

Эрон билан дастлабки ўйин бу фикрни фақатгина тасдиқлаб қўйди – Роб Ренсенбринк хет-трик қайд этди, ҳисоб "оловранглар" фойдасига 3:0.




Кейинроқ қийин бўлди. Перу яхшироқ рақиблик қилди, аммо барибир Нидерландиянинг тенги эмасди.


Ўйин нурсиз дуранг билан якунланди. Кутилмаган натижа, аммо жуда расво ҳам эмас.




Кейинги рақиб Шотландия жамоаси бўлди – сирли ва хавфли, аммо катта натижаларга даъвогарлик қилмайди.

Бу ўйин қизиқарлироқ бўлди. Нидерландияликлар биринчи бўлимда Кенни Далглиш ва Кони ёпишни уддалашди. "Оловранглилар" 35-дақиқада Ренсенбринкнинг голи эвазига олдинга чиқиб олишди, аммо биринчи бўлим сўнггида тўп ўтказган ҳолда барибир устунликни йўққа чиқаришди.

Иккинчи бўлимда эса дастлабки 20 дақиқа ичида иккита гол урган шотландлар устунлик қилишди, нидерландияликлар эса Репнинг саъй-ҳаракатлари эвазига битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлишди.




Ушбу натижа кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлди, аммо қандайдир ёқимсиз таъм қолди.

Кейинги босқич мундиал финалистини аниқлайдиган иккинчи гуруҳ босқичи бўлди.

Эндиликда бу ерда барчаси жиддийроқ кўринди – ГФР, Нидерландия, Италия ва Австрия бир-бирлари билан юқоридаги икки ўрин учун курашишди.

Нидерландияликлар биринчи бўлиб Австрияни йирик ҳисобда таслим этган ҳолда, илк хавфни йўққа чиқаришди.

5:1 – Репнинг дубли ва Брандтс, ван де Керкхоф ва Ренсенбринкнинг голлари.




Кейинги ўйин нафақат турнир нуқтаи назаридан, балки нуфуз жиҳатидан ҳам муҳим бўлди. ГФР – нидерландияликлар учун ашаддий рақиб.

Жиддий кураш кутилган эди – ва бу содир бўлди.

Немислар 3-дақиқада олдинга чиқиб олишди, аммо Ари Хан 27-дақиқада ўйиндаги тенгликни таъминлади. Дитер Мюллер иккинчи тайм ўрталарида ГФРни яна олдинга олиб чиқди, аммо нидерландияликлар ван де Керкхофнинг голи билан яна ўзларида куч топа олишди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди ва бу Нидерландияни гуруҳ етакчисига айлантирди.




Италия билан ўйин финалдаги ўрин учун ҳал қилувчи бўлди – Нидерландияни ҳатто дуранг ҳам қаноатлантирарди.

Итальянлар 19-дақиқада олдинга чиқиб олишди – узоқ вақт устунликни сақлаб туришди, аммо якунда Брандтс ҳисобни тенглаштирди. Хан ўйин якунланишига 15 дақиқа қолганда итальянлар дарвозасига навбатдаги тўпни киритди.

Нидерландия сўзсиз гуруҳ ғолибига айланди ва ўзига ҳақиқий дўзахга йўлланмани берди – Аргентина билан Буэнос-Айресдаги "Монументаль" стадионидаги финал.




Аргентиналик финалда фаворит эди. Бу нафақат уйдаги трибуналар, балки терма жамоанинг олтин авлоди билан боғлиқ эди – Марио Кемпес, Даниэль Пассарелла, Даниэль Бертони, Леопольдо Луке – бу Буюк жамоанинг атиги бир қисми.

Кемпес 38-дақиқада нидерландияликлар дарвозасини ишғол қилган ҳолда ўйинда ҳисобни очди. Нидерландиялик қийинчилик билан тўп киритишди – Дик Наннинга асосий вақт якунига 8 дақиқа қолганда мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Ўйин қўшимча бўлимларга кўчди ва охир-оқибат Кемпесни афсоналар даражасига кўтарувчи лаҳзалар бўлиб хизмат қилди.

Марио Кемпес 105-дақиқада ажойиб ўйини билан ғалаба голини урди.

Овертаймлар якунига икки дақиқа қолганда Бертони якуний ҳисобни ўрнатди – 3:1.

Аргентина – ҳақли чемпион. Нидерландия – яна вице-чемпион.




Мураббий ва ўйин услуби


Луи ван Гал – Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи.



Луис ўз мураббийлик фаолиятини 1986 йилда бошлаган.

Унинг ҳисобида кўплаб соврин ва ютуқлар бор, аммо биз унинг шахсий мукофотларини эслатиб ўтамиз.


– Onze d’Or талқинига кўра йил мураббийи: 1995

– Энг яхши мураббий: 1995 («World Soccer» журнали талқинига кўра)

– Нидерландиянинг энг яхши мураббийи (2): 2007, 2009 (Ринус Михелс номидаги мукофот)

– Германияда футболдаги йил мураббийи: 2010

– Футбол тарихидаги энг яхши мураббий — 18-ўрин: 2019 («France Football» журнали талқинига кўра)

– Оранских-Нассау ордени рицари: 1997


Ван Гал бунга қадар икки бор Нидерландия терма жамоасини бошқарган – 2001-2001 ва 2012-2014 йиллар.

Луи 2021 йилнинг 4 августида терма жамоага учинчи марта келди ва муваффақиятли равишда Қатардаги мундиалга сараланди. Амалдаги шартнома Жаҳон чемпионати сўнггига қадар мўлжалланган, аммо "Оқ тулпор" (ван Галнинг тахаллуси)нинг соғлигидаги муаммолар сабаб ўз лавозимида қолиш эҳтимоли паст.

Нидерландия терма жамоаси ўйин схемаси: 3-5-2, камроқ 3-4-1-2.



Ўйин услуби: ҳамма ҳужумда иштирок этади, тезкор ҳаракат қилишади ва кўплаб зарбалар беришади.

Нидерландия терма жамоаси ўйин услуби – Англия ва Данияники орасидаги бир нарса. Улар кўпроқ зарбалар берган ҳолда тезроқ ўйнашади, аммо бу билан ўйинни соддалаштирибгина қўймай, баъзида яхши комбинациялар уюштиришади.

Нидерландиялик тезкор ҳужумга ўтиб кетишни жуда яхши кўришади – уларнинг таркиби бу учун жуда мос тушади. Аммо, чап қанотда Депайнинг ҳаракатларини алоҳида қайд этиш лозим.

Умуман, Депайнинг жамоага роли алоҳида диққат талаб этади. Уларнинг ҳужумдаги ўйини Мемфисга қаттиқ боғланган.

Депай мунтазам равишда тўп билан жарима майдончасининг чап бурчакида пайдо бўлади. Бундай вазиятларда жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни қабул қилишга тайёр бўлиб турган нидерландиялик ўйинчи бўлади.





Депай катта гавдага эга бўлмаса ҳам, юқоридаги тўплар учун яхши ўйнайди. Аммо, бу сифатни кўплаб нидерландиялик футболчиларга боғлаш мумкин, сабаби бу нарса уларнинг ўйини учун муҳим қисмдир. Улар тез-тез марказий ҳудуддан югуриб кираётган шеригига тўпни қолдиришади.



Бу ўйиннинг қизиқарли вазияти. Эътибор қаратинг, пас пайти нидерландияликларнинг бир йўла уч ўйинчиси бир зонага югуришмоқда – бу ҳужум улар учун одатий. Яна бир муҳим жиҳат – ҳужумчи билан бир чизиқда турган қанот футболчиларининг позицияси. Агар чизиқ бўйича ўйинчиларни санасак, нидерландияликлар 5га 4 сон устунлигини ҳосил қилишмоқда ва бу рақиб учун жуда хавфли вазиятни келтириб чиқаради.



Нидерландияликлар доим ҳимоячиларнинг орқасига узун паслар ишлатган ҳолда рақибнинг чаққонлигини текшириб кўради. Бу учун уларни шунчаки мақташ мумкин – тезликда устунликдан оқилона фойдаланиш.




Нидерландияликларнинг жойлашувига келсак, бу одатда рақибни қуршаб олгандек туюладиган ярим яйлана шаклини юзага келтирадиган беш ярим ҳимоячидир.



Уч нафар футболчи ҳимояда қолиб, майдон марказини қўриқлашади. Жасорат билан, аммо бу ишлаётганга ўхшайди.



Ишлайди. Аммо, доим эмас. Муаммо шундаки, "оловранглар" ҳимоячилари ғалати эшитилса ҳам Нидерландия мактабининг қурбонлари. Улар тез-тез муфдоаа пайтида сон жиҳатдан камчилик бўлиб қолишларига тўғри келади, сабаби футболчиларнинг катта қисми энди ҳужумдан қайтаётган бўлади. Шундай қилиб, уларнинг мудофаа салоҳияти ҳақида гап борса, Нидерландия мактабининг ҳужум сифатларини ривожлантиришган алоқадор бўлган саволлар ва муаммолар пайдо бўлади. Позицион хатолар, шубҳасиз Нидерландия терма жамоасининг асосий камчилиги.

Кўпинча тактик жиҳатдан максимал тарзда ақлли ўйнаш керак бўлган вазиятлар бўлади. Баъзида ўхшайди.



Баъзида, улар шундай ҳаракат қилишади.



Нидерландиялик ҳимоячиларнинг фойдасига шуни айтиш мумкинки, ван Гал мудофаадаги тактик ўйинни ўзгартирган ҳолда, рақибни узоқлаштириб ташлайди. Масалан, Бельгияга қарши "оловранглар" одатдагидан зичроқ ҳимояланишди. Бундай ҳолат тез-тез содир бўлмайди.



Кимдир хатолар сонини оширмасдан ўйин суратини бунчалик ўзгартириб юбориши қийин масала. Бундан ташқари, нидерландиялик марказий ҳимоячилар одатда майдон марказида ўйнашади, бу ерда эса ўз жарима майдончаларида ҳаракат қилишларига тўғри келади.


Ван Дейк мисолида. Польша билан ўйин чапда, ўнгдаги Бельгия билан баҳс.



Нидерландия ҳар бир ўйинда ўртача биттадан ортиқ тўп ўтказади, бу эса унчалик яхши натижа эмас. Аммо, бу статистикани рақибларга урилган голлар ювмоқда. Ҳозирча.


Терма жамоа етакчилари


Мемфис Депай – асосий жанговар бирлик.



Депай терма жамоа етакчиси деб аташ мумкин. Унинг йиллар давомида қанчалик ўзгаргани, худбин тўпурардан жамоанинг муҳим ўйинчисига айланганини кўриш ҳайратланарли.

Тезлик ва ажойиб техникадан ташқари, Мемфис ҳар қандай масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин.

Депай терма жамоада 80та ўйинда майдонга тушиб, 42та гол уришга эришган. Ван Персининг рекордигача 8та тўп қолди.




Френки де Йонг – умид ва таянч.



Де Йонг ўртада тўп ҳаракатланишида муҳим ролни бажаради. Нидерландияликларда креатив ўйинчилар борасида инқироз бор, шу сабаб Френкининг ностандарт қарорлари жамоа учун жуда муҳим.

Де Йонг ҳужум функцияларидан ташқари, кўплаб "қора ишлар"ни ҳам бажаради, бу ҳам жамоадаги ўйин қурилишида муҳим жиҳат. Ўйинда устунлик қилишни хоҳлайдиган терма жамоа футболчиларининг хатоларини минималлаштиришга ҳаракат қилади, шунингдек позициялар тўғри танланишини таъминлайди.

Френки атиги 25 ёшда. У "Барселона"да ўйнамоқда ва катта пуллар олмоқда. Нимадир ютишнинг айни вақти.




Дензел Дюмфрис – юк поезди.



Дюмфрис унчалик мураккаб ўйнамайди – шунчаки югуради. Гап шундаки, уни ҳеч ким тўхтата олмайди. Дензелда куч ва тезликнинг ажойиб уйғунлашуви бор – бу эса айнан Нидерландияга керак бўлган нарса.

Албатта, бу унинг барча сифатлари эмас. У шунингдек бош билан яхши ўйнайди, ҳатто энг кучли рақибларга қарши ҳам ҳаводаги деярли барча курашларда ғолиб чиқади.

Дензелнинг характери унчалик яхши эмасдек кўринади. У талаб қилинмаса ҳам тез-тез нотоза ва қўпол ўйнаган ҳолда қоидани бузади.

Дюмфрис футболчидан кўра кўпроқ жаҳон даражасидаги атлетга ўхшайди. Аммо, бу натижа келтирса, нима фарқи бор.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: потенциал, ўзининг ўйин, мотивация.

Кучсиз томонлари: тўпсиз ўйин.


Де Лигт, Гакпо, Маласиа, Гравенберх, Тимбер, Бробби, Мален, Ботман, Вейндал – уларни ҳеч бири 23дан ошмаган. Ушбу терма жамоада ақлбоварқилмас потенциал бор. Агар номларга қарайдиган бўлсак, Нидерландия 4 йил ўтиб ЖЧнинг асосий фаворитларидан бири бўлиши мумкин, ҳатто асосийсидир. Лекин ҳозир эмас. Ҳозир шунчаки репитиция бўлади. Нафақат ҳужум қила оладиган, балки ҳимоялана оладиган кўплаб ажойиб ҳимоячилар ўсади ва бу жамоанинг асосий муаммосини ҳал қилиши керак. Яқин беш йил ичида ушбу терма жамоани кузатиш жуда қизиқарли бўлади – "олтин авлод" яқин. Попкорнларни ғамлаб қўйинг.

Ўзининг ўйини. Бу ерда жамоанинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўйин қурган ван Гални эътироф этиш керак. Нидерландияликларга плеймейкер етишмайди – у майдон марказини тўлдириши ва ҳужумга қанотларни жалб қилиши керак. Қанот ҳимоячилари ҳужум қилишни яхши кўришади, аммо мудофаа бенуқсон эмас – ван Гал уларни майдон марказига чиқаради. Жамоада соф ҳужумчи йўқ – Луи Депай ва Бергвейннинг тезлигидан фойдаланиб Нидерландия учун одатий бўлган битта гавдали форвард схемасини қуради. Нидерландияликлар ҳозирда ўз имкониятларини тўғри баҳолаган ҳолда, энг яхши натижани тақдим этувчи футбол кўрсатишмоқда.

Ўтказиб юборилган 2018 йилги турнир нидерландияликлар футболчиларнинг ўзларига ҳам, мухлисларга ҳам қаттиқ таъсир қилди. Шу сабаб Қатардаги ўйинлар мотивацияга бой бўлади. Бу ҳар доим ҳам яхши дегани эмас, сабаби 2014 йилги Бразилия каби қийин аҳволга тушиб қолиш мумкин, аммо ван Гал каби тажрибали мураббий ўз ўйинчиларининг эмоционал тайёргарлигида "олтин ўрта"ни топади.

Позицион хатолар тўпга эгалик қилган ҳолда катта устунлик билан ўйнайдиган жамоалар учун ўлим жазоси ҳисобланади. Агар нидерландияликлар юқори марраларни кўзлашса, унда уларнинг йўлига шундай рақиблар тўқнаш келади. Ҳа, улар яқинда Бельгияга қарши яхши ҳаракат қилишди, аммо барибир бу ўйиннинг ушбу қисмидаги энг кучли рақиб эмас. Бу борада испанлар, немислар ёки хорватлар қўрқинчлироқ кўринади.


Тахминий таркиб:



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика