RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  44 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 19:21Суперлига. "Динамо" - "Сурхон". Таркиблар маълум  2 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  13 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  27 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  8 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  3

"Мумбай Сити" устози: "Навбаҳор"да жисмонан бақувват йигитлар йиғилган" Новости

"Мумбай Сити" устози: "Навбаҳор"да жисмонан бақувват йигитлар йиғилган"

"Мумбай Сити" устози Десмонд Букингем "Навбаҳор"га қарши бўладиган ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйини олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Дес Букингем: "Тунги соат 03:30да Наманганга қўндик ва бизни тантанали кутиб олишди, бунинг учун раҳмат айтаман. Яхши дам олдик ва баҳсга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Гуруҳимизда кучли жамоалар бор ва "Навбаҳор" "Ал Ҳилол" билан дуранг қайд этди, шу сабабли уларни ҳам кучли дейиш хато эмас. Бу жамоага қарши баҳс юқори даражада ўтади деб ўйлайман.

"Навбаҳор"да қайси футболчини алоҳида кўрсата оласиз? Уларни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман, жамоада кучли футболчилар йиғилган. "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" учрашувини кузатдик. Натижадан ҳайрон қолдим.

"Навбаҳор" ҳақида қандай маълумотга эгаман? Ушбу клубда жисмонан бақувват йигитлар йиғилган, жамоа мураббийи ҳам жуда иқтидорли. У катта тажрибага эга.

"Навбаҳор" ва "Мумбай Сити" ўртасида катта фарқ бор, жамоа бунгача халқаро турнирда иштирок этган, биз эса бу турнирда янгимиз. Эндигина иккинчи марта мусобақада қатнашяпмиз. Ҳар бир ўйин бизга улкан тажриба беради.

ОЧЛда ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин, аммо бу хатолар жамоага тажриба тўплашга ёрдам беради. Мухлислар бизга ишонишда, жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишса, уларга яхши ўйинлар намойиш этамиз.

"Мумбай Сити" Мумбайдаги меҳмонхоналарга ўхшаш экан. Парвоздан чарчагандик, шунинг учун иложи борича яхши дам олиб, тикланишга эътибор қаратдик".

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика