Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр
06 мая 20:57
Новости
Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр
"Манчестер Сити"нинг 33 ёшли яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне клуб раҳбариятига, агар улар ва "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ўзининг келажаги ҳақидаги фикрларини ўзгартирса, шартномани узайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Give me Sport хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, белгиялик футболчида ҳамон юқори даражада ўйнай олишини исботлаш истаги кучли. 33 ёшли яримҳимоячи, шунингдек, келгуси мавсумда жамоага Англия чемпионлиги унвонини қайтариб олишга ёрдам бера олишига ишонч билдирмоқда. Шу сабабли, "Манчестер Сити" раҳбарияти у билан келаётган ёзда муддати тугайдиган шартномани узайтирмаслигини эълон қилганда, Де Брюйне қаттиқ тушкунликка тушган. Кейин эса унинг ўзи клубдан кетишини эълон қилганди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии