RU

Последние новости

19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  0 19:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  33 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  9 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

"Мумбай Сити" устози: "Навбаҳор"да жисмонан бақувват йигитлар йиғилган" Новости

"Мумбай Сити" устози: "Навбаҳор"да жисмонан бақувват йигитлар йиғилган"

"Мумбай Сити" устози Десмонд Букингем "Навбаҳор"га қарши бўладиган ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйини олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Дес Букингем: "Тунги соат 03:30да Наманганга қўндик ва бизни тантанали кутиб олишди, бунинг учун раҳмат айтаман. Яхши дам олдик ва баҳсга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Гуруҳимизда кучли жамоалар бор ва "Навбаҳор" "Ал Ҳилол" билан дуранг қайд этди, шу сабабли уларни ҳам кучли дейиш хато эмас. Бу жамоага қарши баҳс юқори даражада ўтади деб ўйлайман.

"Навбаҳор"да қайси футболчини алоҳида кўрсата оласиз? Уларни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман, жамоада кучли футболчилар йиғилган. "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" учрашувини кузатдик. Натижадан ҳайрон қолдим.

"Навбаҳор" ҳақида қандай маълумотга эгаман? Ушбу клубда жисмонан бақувват йигитлар йиғилган, жамоа мураббийи ҳам жуда иқтидорли. У катта тажрибага эга.

"Навбаҳор" ва "Мумбай Сити" ўртасида катта фарқ бор, жамоа бунгача халқаро турнирда иштирок этган, биз эса бу турнирда янгимиз. Эндигина иккинчи марта мусобақада қатнашяпмиз. Ҳар бир ўйин бизга улкан тажриба беради.

ОЧЛда ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин, аммо бу хатолар жамоага тажриба тўплашга ёрдам беради. Мухлислар бизга ишонишда, жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишса, уларга яхши ўйинлар намойиш этамиз.

"Мумбай Сити" Мумбайдаги меҳмонхоналарга ўхшаш экан. Парвоздан чарчагандик, шунинг учун иложи борича яхши дам олиб, тикланишга эътибор қаратдик".

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика