RU

Последние новости

23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  6 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  105 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  1 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0

Мукофот муборак! Новости

Мукофот муборак!

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни самарали амалга ошириш ҳамда республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва Навоий шаҳри алоҳида ўринга эга.

Мустақиллик йилларида «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси дунёнинг илғор кон-металлургия саноати компаниялари қаторидан муносиб ўрин эгаллаб, минтақадаги энг йирик ва ишончли саноат гигантларидан бирига айланди. 

Куни кеча Навоий кон-металлургия комбинати ва Навоий шаҳри ташкил этилганининг 60 йил тўлди.

Ана шу сана муносабати билан мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, мураккаб иш ва иқлим шароитларида ер ости бойликларини самарали ўзлаштириш, тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш, янги саноат корхоналарини ташкил этиш борасидаги улкан хизматлари, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, Навоий шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз Президентимиз фармонига кўра фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Улар орасида«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси, “Қизилқум” профессионал футбол клуби президенти Исроил Курбанович  Раҳматов ҳам бор. Клубимиз раҳбари Юртбошимизнинг фармонига кўра, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Юксак мукофот муборак бўлсин, Исроил Курбанович!

“Қизилқум” ПФК жамоаси.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика