RU

Последние новости

23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  0 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  1 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  2 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  4 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  13 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  8 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5 18:27"Реал"нинг машҳур мураббийи Пинтус Гвардиолага керак. "Манчестер Сити" унга "қойилмақом" таклиф юборди  3

Муҳсин Низомиддинов: "Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз" Новости

Муҳсин Низомиддинов: "Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, жамоамиз номидан Ҳайит айёми билан табриклаймиз! Кўплаб футболчиларимиз рўзадор эди. Бу нарса бизга халақит қилишидан қўрқиб тургандим. Бугунги баҳсда 1-таймда яхши ҳаракат қилдик, аммо айрим жойларда бўш ҳудудлар пайдо бўлиб қолди. "Олимпик-MobiUz" футбол ўйнашни биладиган, маҳоратли ёшлардан иборат жамоа ва уларга қарши бундай ўйнаб бўлмайди. 

- Жамоа таркибида йўқотишлар йўқмиди?

- Иброҳим Нўмонов йўқ эди. У охирги ўйинларда жамоани олдинга бошлаганди, аммо "Хоразм" билан баҳсда жароҳат орттириб олди. Ҳозирда 25 нафар футболчимиз бор, уларнинг аксарияти ёшлардан иборат. Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Майдон – супер. Ташкилотчилик ва атмосфера юқори даражада. Ёшлар ўсиши учун ҳамма шароитлар яратиб берилмоқда. Шунақа стадионлар ҳар битта вилоятда бўлса, "Олимпик-MobiUz" каби ёш жамоалар кўпаяди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика