"Барселона" ёш форвардни ижарага бермоқчи
15 мая 2024 13:41
Новости
"Барселона" ҳужумчи Витор Рокени ижарага бермоқчи. Бу ҳақда "A Bola" хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "Порту" футболчини сафига қўшиб олишга уринмоқда. Клуб спорт директори аллақачон келишув устида ишламоқда. Каталонияликлар ҳатто футболчини сотиб олиш тўғрисидаги бандни ҳам киритишга тайёр.
"Интер" ҳам бразилиялик футболчини таркибга қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. У "нерадзурри" "Женоа" ҳужумчиси Альберт Гудмундссонни қўлга кирита олмаса, захира вариант ҳисобланади.
Роке январь ойида "Атлетико Паранаэнсе"дан 30+30 миллион евро эвазига "кўк-анорранглилар"га ўтган эди. 19 ёшли ҳужумчи Ла Лиганинг жорий мавсумида ҳар бир ўйинда ўртача 25 дақиқадан ҳаракат қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии