RU

Последние новости

23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  0 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

Муҳсин Муҳаммадиев: "Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади" Новости

Муҳсин Муҳаммадиев: "Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади"

"Локомотив"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Мухсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Очиғини айтаман, ўйинимиз ўхшамади. Ўртадаги танаффус ҳам бунга таъсир қилди деб ўйлайман. Ўртада ўзимизнинг имкониятларимизни йўқотиб қўйдик. Энди барчасини бошқатдан бошлаб, имкониятларни йиғиб олиш керак. Йигитлар ҳаракат қилишди. Афсуски, мағлуб бўлдик. Бу ерда ўйиндан олдин майдонни суғоришар экан.  Биз эса умуман бошқача бўлган қаттиқ майдонда машғулот олиб борамиз. Уни суғоришнинг имконияти йўқ. Умуман олганда рақибларда жуда кўплаб вазиятлар бўлди. Агарда ўйиннинг аввалида яратилган икки вазиятдан унумли фойдаланганимизда ўйин сурати бошқача кетиши мумкин эди. Шунингдек, учрашув 1:0 бўлиб турган пайтда "Локо" футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганди. Ушбу вазиятни кўриб чиқиш керак.

- Бошқа клубларда кўплаб футболчилар термада ўйнашади. "Бухоро"да эса деярли жамоанинг барча футболчилари машғулотда қатнашмоқда. Бунинг ҳам таъсири борми?

- Албатта, таъсири бор. 4-5 кун дам олгандан кейин кўп нарса ўзгариб кетади. Футболчилар навбатдаги машғулотларда ўзларини кўрсата олишлари қийин бўлади. Барча футболчиларнинг ўзига хос ҳусусиятлари бўлади. “Локомотив”да эса бунга бошқача қаралади ва шу боисдан улар ўйинга яхши ҳолатда келишди. 

- Сўнгги 3 ўйинда жамоа кучли рақибларга қарши баҳс олиб борди: "Насаф", "Бунёдкор" ва "Локомотив". Сиз қўлга киритилган 4 очкодан мамнунмисиз?

- Мамнун эмасман. Агарда бугун яхшироқ ҳолатда келганимизда мағлубиятга учрамаган бўлардик. Шунингдек, ўйин якуни арафасида учта ўзгартиришдан кейин бир футболчимиз жароҳатланди. "Локомотив" эса биринчи бўлимда дарвозамиз олдида бирорта вазиятга эга бўлмади. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика