RU

Последние новости

17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  0 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 3:1 (матнли трансляция)  95 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  71 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  3

Муҳсин Муҳаммадиев: "Истеъфо? Жамоа мағлуб бўлса мухлислар норози бўлишлари табиий" Новости

Муҳсин Муҳаммадиев: "Истеъфо? Жамоа мағлуб бўлса мухлислар норози бўлишлари табиий"

"Бухоро" - "Металлург" (1:4) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бундай йирик ҳисобда мағлубиятга учраш жуда ҳам аламли. Агар биринчи таймда ўйинимиз футболга ўхшаган бўлса-да, иккинчи таймда пенальтидан гол ўтказиб юборганимиздан кейин жамоамиз бутунлай "парчаланиб" кетди. Афсуски шундай бўлиб туради, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Ҳисоб ўйинга мос эмас. Пенальтидан гол ўтказганимиздан кейин ўйинни ташлаб қўйдик ва олдинга қараб югурдик. Такрорлайман натижага бош мураббий айбдор", - дейди Муҳаммадиев.

- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин бухоролик мухлислар ижтимоий тармоқларда негатив фикрлар ёзишмоқда. Сизнинг кетишингизни сўрашмоқда...

- Мухлислар севимли жамоаси мағлуб бўлаверса ҳар доим норози бўлишади. Сал олдин ҳам айтдим, барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан.

- "Машъал" яратиб берган шароитлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шароитлар яхши фақат майдондаги майса жуда баланд. Бу иккала жамоага ҳам қийинчилик туғдирди.

- Легионерлар қачон келишади?

- Янгиликларни кузатиб борасизми? Йўллар ёпиқ бўлса қандай келишади? Авиақатновлар йўлга қўйилса келишади.



Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика