Муҳсин Муҳаммадиев: "Бунёдкор" ўйин давомида учта хавфли вазият содир этди холос"
30 сен 2019 22:43
Новости
Муҳсин Муҳаммадиев: "Бунёдкор" ўйин давомида учта хавфли вазият содир этди холос"
"Бунёдкор" жамоасига қарши кечган баҳсдан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиевнинг фикрлари:
"Ўйин оғир ўтишини билар эдик. "Бунёдкор" жамоаси тўпни яхши назорат қиладиган жамоалардан бири ҳисобланади.
Бугунги ўйиндаги тактик ишланмаларимиз шунга қаратилган эди ва биз ўз мақсадимизга эришдик деб айта оламан. Рақиб ҳужум қилишига йўл қўймадик. Эътибор берган бўлсангиз, "Бунёдкор" жамоасида ўйин давомида учта хавфли вазият бўлди холос.
Йигитларимизга раҳмат айтаман, улар борларини бериб ўйнашди ва сафардан муҳим 1 очко билан қайтяпмиз", - дейди Муҳсин Муҳаммадиев.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии