RU

Последние новости

08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  0 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  9 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  26 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  33 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  22 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  349 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8

Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида Новости

Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида

"Локомотив"нинг янги ҳужумчиси билан суҳбат.

Фаолиятини Қаршининг "Насаф" жамоасида бошлаган Муҳриддин Зоиров кейинчалик "Шўртан"га йўл олди. Айтишимиз мумкинки, форвард айнан Ғузорда мухлисларга танилди, ўйин амалиётига эга бўлди. Бу эса унинг фаолиятида кейинги қадамни ташлашига замин яратди. Зоиров 2025 йилни "Локомотив"да бошлайди.

- Катта футболдаги илк учрашувингиз "Насаф"да, Рўзиқул Бердиев қўл остида кечган. Дебют учрашувингиз қандай ўтган? 

- Ўша вақтда имконият бергани учун Рўзиқул Бердиевдан миннатдорман. Лекин ёш бўлганим учунми ёки бошқа сабабми "Насаф" асосий таркибига қўшилиб кета олмаганман. Кейин эса "Шўртан"га ўтганман. 

- Биринчи маошингиз қанча бўлган?

- "Насаф" ўринбосарлари сафида тўп тепаётган вақтимда 300 минг сўм маош олганман. 

- Рўзиқул Бердиев ва Анвар Бердиевни ўхшаш томонлари борми?

- Икки мураббий ҳам тартиб-интизомга жиддий қарашади. 

- "Шўртан"даги фаолиятингиз қанчалик ўсишингизга ёрдам берди?

- Ўша вақтда Ғузорга келиш ўзим учун фойдали бўлганини йиллар ўтиб англадим. Бу жамоада катта футболдаги ўрнимни топдим десам муболаға бўлмайди.

- "Локомотив"га ўтиш ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Сизни Вадим Абрамов ҳам ўз жамоасида кўришни истаганди лекин якунда Самарқанд эмас, Тошкентга келдингиз...

- Янги мавсумга режаларим катта. Албатта Вадим Абрамовнинг қизиқиш билдиргани ёқимли. Аммо ўзим учун тўғри қарорни қабул қилдим. Фаолиятимда янги саҳифа очилмоқда. Ҳаммаси аллоҳдан. "Локомотив" жамоаси мени илиқ кутиб олди. Биринчи ўринда жамоага мослашиб олишим керак. Жамоага қўлдан келганча ёрдам беришни мақсад қилганман. "Шўртан" жамоасига, раҳбарияти, мураббийлар штаби, мухлисларга раҳмат айтаман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика