RU

Последние новости

13:47А Серия. Бугун "Милан", "Ювентус", "Аталанта" ва "Наполи" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 13:21U-17 авлодини йўқотмаслик учун нима қилиш керак?  5 12:55"Байер" "Манчестер Сити" футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 12:20Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда!  6 11:58Рюдигер 4-12 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин  27 11:30"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсади маълум  2 10:52Анчелотти ўз антирекордини янгилади  14 10:43"Қўқон-1912" 27 йилдан сўнг бундай натижани қайд этди   1 10:23Кечаги учрашув якунидан сўнг «Реал»нинг яна икки футболчиси қизил карточка олди  27 10:08Иван Бошкович: «Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик»  1 09:52Анчелотти кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 09:44Флик "Реал" устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг нима деди?   14 09:16Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Шўртан" ва яна 2 та ўйин бор   6 08:20Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" биттадан гол уриб ғалабага эришди, "Машъал" — "Сурхон" учрашувида эса мухлислар гол кўришмади  0 07:55Испания Кубоги финал. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  10

«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди» — Шаҳбоз Беғамов Новости

«Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди» — Шаҳбоз Беғамов

Сайтимиз ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида Ўзбекистон - Саудия Арабистони (2:3) учрашуви ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.

«Биринчи жиддий ўйиндаёқ тайёр ғалаба бой берилди. Ренар тактик дарс ўтди. Омад эса кучлиларга кулиб боқади. Бир қарашда “дурной” голлар. Лекин ўша натижа ва голларга муносиб бўлмоқ лозим.

Керакли ўзгаришлар, ўйинни боришига қараб қилинган юришлар ҳар иккала мутахассисда ҳар хил кечди. Тактик мураббийлар шундай паллада саҳнага чиқади.

Марказ буткул ютқазилди. Аҳмедов эса ҳимоядан кўра ярим ҳимояга зарурроқ эди, назаримда. Янгиликлар доим ҳам иш бермайди. Бундай ўйинларда тажриба кўпроқ ас қотади. Ярим ҳимоя маркази Қодирқуловдан кўра Аҳмедовга эҳтиёжманд эди.

Топ жамоалар ёки тактик мураббийлар ўйини нисбатан рақибдан кўра ёмонроқ чиққан учрашувда ҳам ютишни билади. Шу боисдан ҳам уларнинг маҳорати ёки даражаси фарқланади.

Биз эса чемпионатимизни қадрига етишга ва уни кўпроқ ҳурмат қилишни ўрганишимиз керак. Чунки айнан миллий чемпионат асли терма жамоа манфаатига хизмат қиладиган асосий фактор. Гап неча кун аввалроқ йиғилишда эмас, балки қисқа муддатдан сифатли фойдаланишда.

Шундай оптимал ҳолат ва сценарий остида кечган ўйинда ютқазиш шунчаки омадсизлик эмас, балки даража фарқини кўрсатди.

Муҳим тўқнашувда яхши тайёргарлик ва керакли ўзгаришларга қўл ура олган мураббий ютди», - деб ёзади телеграм каналида Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика