RU

Последние новости

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  4 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  15 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  28 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  253 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  20

Муҳаммадкарим Тоиров: "Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган ишларни ўйлаб ғалаба ҳам кўнглимга сиғмади" Новости

Муҳаммадкарим Тоиров: "Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган ишларни ўйлаб ғалаба ҳам кўнглимга сиғмади"

Турнинг қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашуви атрофидаги муҳокамалар ҳамон тўхтагани йўқ.

Гап "Андижон" - "Бунёдкор" учрашувидаги қизил карточка кўрсатилган вазият ҳақида кетмоқда. Унда қатнашган Усмонали Исмоналиев, Фарҳод Бекмуротов ўз фикрларини билдирди. Биз ўша вазиятдаги яна бир футболчи Муҳаммадкарим Тоировга ҳам юзландик. 


"Авваламбор, барча Ўзбекистон халқини кириб келган Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Шу билан бир қаторда, жонкуяр муҳлисларимизни янги мавсум бошланганлиги билан табриклайман. “Бунёдкор” жамоаси қарши ўйинга келадиган бўлсам, футболда ҳамма нарса кузатилиши мумкин экан. Тўғрисини айтсам фаолиятимда бундай ҳолатга биринчи маротаба тушушим. Очиғи Усмонали Исмоналиев билан ўртамизда бўлиб ўтган вазиятда жуда аросатда қолиб кетдим, сабаби майдонда рақиб бўлсак-да, лекин хаётда яқин акам. Ёшликдан бирга катта бўлганмиз, бош ҳакам қизил карточка бергандан сўнг, Азиз Асимовга мен билан хазиллашганини тушунтирмоқчи бўлдим. Аммо бош ҳакам ўз қарорини чиқариб бўлган эди. Ушбу ҳолат мен учун катта сабоқ бўлди ва майдонда профессионалларга хос тарзда ўзимизи тутушимиз кераклигини тушуниб етдим.

Биласизми, ўйиндан сўнг бўлиб ўтган ишларни ўйлаб ғалаба ҳам кўнглимга сиғмади. Усмонали Исмоналиевни ёнига бориб узр сўрадим, нима бўлган тақдирда ҳам хаётда, футболдан ташқарисида менинг энг яқин акам ҳисобланади. Шу фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиманки, бизни қўллаб қувватлаган жамоамизнинг ашаддий ишқибозларига ўз ташаккурларимни айтаман",- дейди Муҳамадкарим Тоиров Championat.asia мухбири билан суҳбатда. 



Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика