RU

Последние новости

10:01«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  6 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  10 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  8 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  2 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  1 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  8 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0

Муҳаммадали Ғиёсов: "Ляпин, Саидов ва Кападзега раҳмат айтаман" Новости

Муҳаммадали Ғиёсов: "Ляпин, Саидов ва Кападзега раҳмат айтаман"

Суперлиганинг сўнгги турларига келиб "Қизилқум" кучлилар сафида қолиш учун имкониятини яхшилаб олди.

Иккинчи даврада жамоага келиб қўшилган Муҳаммадали Ғиёсов ҳам бу борада ўзининг ҳиссасини қўшмоқда. Бежиз у сайтимиз томонидан 21-тур футболчиси, деб топилгани йўқ. Футболчи "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" дарвозаларини ишғол қилди. Муҳаммадали Ғиёсов майдонга тушган сўнгги 3та ўйинда "Қизилқум" мағлубиятга учрагани йўқ. Аслида "Бухоро" тарбияланувчиси ҳисобланган қаҳрамонимиз 2020 йил Жамшид Саидов қўл остида Суперлигада дебют қилган. Ўтган икки мавсумни эса "Олимпик" сафида ўтказди. 

- Иккинчи даврада "Қизилқум" сафида ўзингизни кўрсатишни бошлаяпсиз. Бу жамоани тўғри танлаганингизданми ёки мослашиш тез кечганиданми?

- Мавсум бошида фаолиятимда жуда кўп қийинчиликлар бўлди. Кетма-кет қизил карточкалар олишим натижасида ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. "Қизилқум" қийин вазиятда бўлгани учун ёрдам беришни истадим. Жамоани Суперлигада олиб қолиш учун мотивация кўпроқ эди. Бу билан тўхтаб қолиш йўқ. Вазифани ҳали бажармадик. 

- "Қизилқум"нинг элитадан тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлиб турганди. Лекин кетма-кет муҳим очколардан сўнг кўтарилиб олди. Бундай иштиёқ ва ишонч қайси ўйиндан сўнг пайдо бўлди?

- Иштиёқ кеча ёки бугун уйғонмади. Бизда бу нарса аввалдан бор эди. Шунчаки битта ғалаба керак эди, холос. Иккинчидан янги келган футболчилар бир-бирини тушуниб олиши учун вақт керак эди. 

- Олдинда жамоани асосий рақобатчилари  "Олимпик", "Турон" ва ОКМК, "Нефтчи" билан ўйинлар кутмоқда. "Қизилқум" Суперлигада қолиш вазифасини муддатидан олдин бажара оладими?

- Ҳар бир жамоалар ўз услубига эга. Кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ўйлайманки, олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада бажара оламиз. 

- Аслида бухоролик ҳисобланасиз. Лекин клуб ҳар доим ҳам ўзининг иқтидорларини пайқамайди ва улар бошқа жамоаларда очилади.  Клуб билан алоқалар сақланиб қолганми ва таклиф бўлганми?

- Ҳозир ҳам клуб билан алоқаларимиз яхши. "Бухоро"дан кетганимдан сўнг таклиф бўлмаган. Умуман маҳаллий футболчиларнинг майдонга тушмаслигига тўғри қарайман. Майдонда ким кучли бўлса, ўша ўйнаши керак. 

- "Олимпик"ка келгунингизга қадар "Бухоро"да тўп тепгансиз ва 2020 йил айнан Жамшид Саидов қўл остида дебют қилгансиз. Муҳаммадали Ғиёсовни  аслида ким кашф қилган?

- Суперлигада Жамшид Саидов ва Александр Хомяков бошчилигида дебют қилгандим. Кашф қилганга келсак, Алберт Борисович Ляпин, Тимур Кападзе ва Жамшид Саидовга раҳмат айтаман. 

- "Олимпик"да қайси камчиликларингиз тўғирланди ва ўйлаган режаларингиз амалга ошдими?

- Бу жамоада кўп нарса ўргандим. Тимур Кападзе ақлли ўйнашни ўргатдилар. Жамоа билан барча диққатим ўйинда бўлишни айтардилар. Режаларга келсак, бу ҳали бошланиши. Орзу ва режаларим ҳозир сир. Лекин тўхтаб қолмасдан узоққа боришни мақсад қилганман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика