RU

Последние новости

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  32 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

Муборакдаги фотомақолада: Учрашувнинг энг яхши жамоаси навоийлик мухлислар Новости

Муборакдаги фотомақолада: Учрашувнинг энг яхши жамоаси навоийлик мухлислар

Олий лиганинг 10-турида Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўз майдонида "Қизилқум" (0:0) билан тўқнаш келди.


Учрашувнинг энг фаол футболчиси сўзсиз "Қизилқум"нинг 12-рақамли ўйинчиси ҳисобланмиш навоийлик мухлислар бўлишди. Шунча йўл босиб Муборакка қадар келган ишқибозлар бутун ўйин давомида суюклиларини қўллаб-қувватлашди. Бу борада уларга катта #respect


Учрашувга тўхталадиган бўлсак, ўйин асосан майдон марказида кечди. Тенг курашлар остида ўтган беллашув якка-курашларга бой бўлди. Бироқ стадионга келган ишқибозлар бундан ортиғини кўришмади, яъни учрашувда гол киритилмади


Футболда ўйин давомида футболчиларга тегишли кўрсатмаларни бош мураббийлар бериб боришади. Лекин Муборакдаги ўйинда меҳмонлар ижрочи директори Ҳамид Актамов бош мураббий сифатида гавдаланди.


Ўйин якунланганидан кейин маҳаллий ишқибозлар очиқчасига "Машъал" футболчиларини яхшигина сўзлар билан "тузлашди". Бироқ Иванов уларга қарата миннатдорчилик тариқасида қарсак чалиб қўйди. Унинг бу ҳаракати таҳсинга лойиқ. Лекин Иванов маҳаллий мухлисларни нима деганини тушунмагани аниқ. Одатда Европада жамоаси ютқазган пайтида ҳам мухлислар ўз суюклиларини фаол қўллаб-қувватлашадида...

  - Ука, сиз "CA"да ишлайсиз-а?
- Ҳа
- Бизнинг ҳам расм сайтда чиқсин, кўрайлик
- Мухлислар илтимоси ерда қолмайди, мана "Машъал"нинг икки нафар ишқибози



"Машъал" менежери Илҳом Қурбонов ҳамда "Қизилқум" бош мураббийи ижрочи директори Ҳамид Актамов ўйиндан сўнг учрашув борасида баҳслашишаётган вазият. Ҳиссиётлар жунбушга келган вақт


Учрашувнинг тўлиқ фотогалереясини қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика