RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  1 01:50BALLON D'OR-2025  92 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  19 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

МТЖ. Тошкентдаги охирги машғулотга Кападзе қўшилди Новости

МТЖ. Тошкентдаги охирги машғулотга Кападзе қўшилди

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоамиз бугун Тошкентдаги охирги машғулотини ўтказди.
Кечки пайт машғулот одатдагидек соат 16:00да бошланди ва бир ярим соат давом этди. Янгилик шуки, бугундан машғулотга Темур Кападзе ҳам қўшилди. Биласиз, ярим ҳимоячи жорий мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказди ва ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Терма жамоа машғулоти ҳар доимгидек чигалёзди машқлари билан бошланди, бунда Александр Волков футболчилар билан ишлади. Навбат тўп билан ишлашга келганда машғулотнинг асосий қисмини бош мураббий Миржалол Қосимов ҳамда ёрдамчилари Шуҳрат Мақсудов ва Бахтиёр Ашурматов ўтказишди.

Кечаги машғулотда бироз жароҳат олгани учун Егор Кримец бугун ҳам алоҳида шуғулланди. У асосан майдон бўйлаб югуриш орқали тикланиш машқини бажарди. Машғулотнинг иккинчи қисмида ўйинчилар икки жамоага бўлиниб футбол ўйнашди. Унда дарвозабонлар навбати билан дарвозаларни қўриқлашди.

Энди футболчиларга икки кун дам берилади ва 1 декабрь куни терма жамоамиз йиғинни давом эттириш мақсалида Дубайга учиб кетади. Дубайдаги илк йиғин 14 декабрга қадар давом этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика