RU

Последние новости

11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  2 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  0 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  4 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  3 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  5 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  4 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  39 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  46 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  1

МТЖ мураббийлар штаби бўйича ЎФФ баёноти Новости

МТЖ мураббийлар штаби бўйича ЎФФ баёноти

Ўзбекистон Футбол Федерацияси жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан кейин ишқибозлар ва турли ОАВда юзага келган вазиятдан хабардор ва миллий терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақидаги баҳс ва мунозаралар, таклиф ва мурожаатларни жуда яхши тушуниб турибди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳар бир футбол ишқибози ўзининг шахси фикри борлиги ва уни эркин ифода қилиш ваколатига эга эканлигига ҳурмат билан қарайди.

Миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки, терма жамоа мураббийлар штаби аъзоларининг атрофидаги хавотирли фикрларга ҳурмат сақлаган ҳолда маълум қиламизки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига иш ва вазифани охирига етказиб қўйиш учун имконият беради. Ўзбекистон терма жамоасининг 31 августда Хитойга қарши сафардаги ўйини ҳамда 5 сентябрь куни Кореяга қарши Тошкентдаги ўйинларига жамоани Самвел Бабаян тайёрлайди.

Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири бўйича қарор 5 сентябрда Корея билан Тошкентдаги ўйиндан кейин қабул қилинади.

Шу билан бир қаторда қўшимча қиламизки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг қарорига кўра, шу йилнинг сентябрь ойида ЎФФ навбатдаги Конференциясини ўтказади. Унда ташкилий масалалар, шу жумладан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти ва раҳбарлик лавозимларининг сайлови, ЎФФ структурасини ўзгартириш ва кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, мамлакат футболини ислоҳ қилиш бўйича дастурларни тузиб чиқиш каби долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: -410   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика