Мозес Ўруновнинг жамоадошига айланади. Эртага тиббий кўрик
09 окт 2020 20:18
Новости
Мозес Ўруновнинг жамоадошига айланади. Эртага тиббий кўрик
"Челси" ярим ҳимоячиси Виктор Мозес фаолиятини "Спартак"да давом эттириши кутилмоқда.
Бу ҳақда Россиянинг "Чемпионат" нашри футболчига яқин манбага асосланиб хабар тарқатди. 29 ёшли хавбек эртага Москва клуби учун тиббий кўрикдан ўтади. Бу жараён Италиянинг "Вилла Стюарт" клиникасида ўтказилади.
Кўрик муваффақиятли ўтса, ижара шартномаси расмийлаштирилади. Битимда кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги банд ҳам бўлади.
Мозес доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Челси"ни тарк этмоқчи. Нигериялик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Интер"да ўтказган эди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии