Моуриньюнинг дисквалификация бўйича апелляцияси рад этилди
11 мар 2023 11:33
Новости
Моуриньюнинг дисквалификация бўйича апелляцияси рад этилди
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью А Сериядаги икки ўйинлик дисквалификацияси юзасидан топширган арзномаси бўйича рад жавобини олди.
Португалиялик мутахассис "Кремонезе" (1:2) билан учрашувда тўртинчи ҳакам Марко Серрага ташланди. Моуринью Серра уни ҳақорат қилганини ва шунинг учун унинг муносабати ҳакамлар бригадаси аъзосининг провокациясига мутаносиб бўлганини таъкидлади.
Мураббий икки ўйинга дисквалификация қилинди, бироқ бу қарор кейинги ўрганишларга қадар тўхтатилди, шу сабабли Моуринью ўтган дам олиш кунлари "Ювентус" устидан қозонилган ғалабада жамоани бошқаришга муваффақ бўлди.
Бироқ якунда мутахассиснинг икки ўйинлик дисквалификацияси тасдиқланди. Португалиялик мураббий "Рома"нинг "Сассуоло" ва "Лацио"га қарши ўйинларида мураббийлик ўриндиғида ўтирмайди. Шунингдек, у 10 000 евро жарима ҳам тўлайди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии