RU

Последние новости

16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  2 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3

Моуриньюдан Гвардиолага жавоб Новости

Моуриньюдан Гвардиолага жавоб

Жозе Моуринью Хосеп Гвардиоланинг АПЛ совринлари борасидаги сўзларига жавоб қайтарди.

1 декабрь куни "Ливерпуль" жамоаси "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди. Иккинчи бўлимнинг охирида "Энфилд"даги мухлислар Пепга қарата: "Эрталаб сени истеъфога чиқаришади!", деб бақиришди. Бунга жавобан мураббий рақиб мухлисларига қарата 6та бармоғини кўрсатди. "Шаҳарликлар" унинг қўлостида АПЛни айнан шунча марта ютишган.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда худди шунга ўхшаш ҳолатда рақиб мухлисларига 3та бармоғини кўрсатган Моуриньюни расмини Гвардиоланики билан бирга ишлата бошлашди. Жозе МЮни бошқариб юрган кезлари "Тоттенхэм"дан 0:3 ҳисобида енгилганидан кейин рақиб мухлисларига 3та бармоғини кўрсатиб АПЛни 3 бор ютганига ишора қилган. Гвардиола эса шу ҳолатга ўз фикрини қуйидагича билдирди: "У (Моур) АПЛ бош совринини 3 марта ютган, мен эса 6 марта". Моуринью ҳар уччала чемпионлигини "Челси" бошқарувида қўлга киритган.

"Гвардиола менинг манзилим сари АПЛ совринини олти марта ютганини, мен эса 3 марта ғолиб бўлганимни гапирибди. Лекин, мен уччала чемпионлигимни ҳам ҳалол ва тоза йўл билан қўлга киритганман.

Агар мен ютқазсам рақибни табриклайман, чунки у мендан яхшироқ бўлгани учун ютган. 150та иш кўриб чиқилаётган паллада ғалаба қозонишни хоҳламайман.

Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман, лекин мен буни тоза ва ҳалол йўл билан қилишни хоҳлайман", - деди "Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуринью.


2023 йилнинг февраль ойида АПЛ "Манчестер Сити"ни 2009-2018 йилларда 115та ҳолатда молиявий қоидаларни бузганликда айблаган. Бу иш бўйича тингловлар сентябрь ойида бошланган, ҳукм эса кейинги йилнинг баҳорида чиқиши кутилмоқда.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика