Моуринью “Реал” сардорини "Тоттенхэм"да кўрмоқчи
29 дек 2020 20:00
Новости
Моуринью “Реал” сардорини "Тоттенхэм"да кўрмоқчи
Бу ҳақда Daily Mirror нашри Evening Standard’га таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, “шпорлар” устози Жозе Моуринью ўз жамоасида собиқ шогирди Серхио Рамосни кўрмоқчи. Рамоснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида тугайди ва агар у “Реал” билан келишувни узайтирмаса эркин агентга айланади. Испаниялик ҳимоячи билан ПСЖ ва АПЛнинг бошқа клублари ҳам қизиқмоқда.
У 2005 йилдан бери “қироллик клуби” шарафини ҳимоя этиб келмоқда. 34 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3+1 натижа кўрсатди.
Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии