Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди
03 авг 2025 18:40
Новости
Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Давид Алаба Испаниядан Туркияга йўл олиши мумкин.
Австриялик тажрибали футболчининг трансферига Истанбулнинг "Фенербахче" клуби қизиқиш билдирмоқда. Туркия топ-клуби мадридликлар билан футболчининг трансфери бўйича музокаралар жараёнига киришди. Алабанинг трансферига шахсан "канарейкалар" устози Жозе Моуринью қизиқиш билдирмоқда.
Аммо, ҳимоячи ҳозирда Истанбулга кўчиб ўтиш иштиёқида ёнаётгани йўқ. Австриялик футболчи кейинги мавсумни "қироллик клуби"да ўтказмоқчи.
Футболчининг "Реал" билан меҳнат шартномаси келаси йилнинг ярмигача мўлжалланган. 33 ёшли футболчининг нархи олти миллион еврога баҳоланмоқда.

Похожие новости
23:11
Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади" 2
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии