Моуринью: “Натижа ёқди, аммо ўйинимиз эмас”
14 дек 2021 09:35
Новости
Моуринью: “Натижа ёқди, аммо ўйинимиз эмас”
А Серия 17-турида “Специя” устидан қозонилган ғалабадан кейин “Рома” устози Жозе Моуринью ўз фикрларини айтди.
“Бурчак зарбаларидан кейин урилган иккала гол ҳам менга ёқди, чунки кеча 25 дақиқа стандартлар устида ишлагандик. Менга натижа маъқул келди, аммо ўйинимиз эмас. Учрашув унчалик қийин ўтмади, лекин 1-таймда кераксиз вазиятларда тўпни йўқотдик. Смоллинг нега алмаштирилди? Бу кўпроқ чарчоқ билан боғлиқ деган умиддаман. Заньолога келсак, унга нима бўлганини билмайман. Жиддий жароҳат эмас деб ўйлайман”, дея қайд этган португалиялик.
Римликлар мазкур ғалабадан кейин 28 очко билан турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилди.
Комментарии