Моуринью: “Мавсум охирида ўзимизга муносиб бўлган жойда бўламиз”
07 фев 2021 20:30
Новости
Моуринью: “Мавсум охирида ўзимизга муносиб бўлган жойда бўламиз”
АПЛ 23-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Вест Бромвич” баҳсидан (2:0) кейин мезбонлар устози Жозе Моуринью ўз фикрлари билан бўлишди.
“Менга ўйинчиларнинг муносабати, уларнинг меҳнатсеварлиги, жасорати ва бир-бирини тушунган ҳолда ўйин намойиш этиш истагида бўлгани ёқди. Улар муваффақиятсиз натижалардан хафа бўлишди, шу туфайли ғалабани исташди. Бу эса энг муҳимидир. Бугун яхши индивидуал ҳаракатларни кўрдик. Мавсум охирида эса биз ўзимизга муносиб бўлган жойда бўламиз”, дейди португалиялик.
“Шпорлар” бугунги ғалабадан кейин очколари сонини 36 тага етказган ҳолда чемпионат жадвалида 7-ўринга кўтарилди. Жамоани олдинда Англия Кубоги 5-раундидан ўрин олган 10 февралдаги “Эвертон”га қарши баҳс кутмоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии