RU

Последние новости

16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  4 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  5 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  5

Моуриньо: "ЖЧ иштирокчилари сонини кўпайтириш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман" Новости

Моуриньо: "ЖЧ иштирокчилари сонини кўпайтириш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кўпайтириш ғоясини тўлиқ қуллаб-қувватлайди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино мундиал иштирокчилари сонини 48 тагача кўпайтирмоқчи.

"Бу ғояни қўллаб-қувватлайман. Клуб мураббийи сифатида иштирокчилар сони ошиши туфайли учрашувлар сони ортиши ва дам олиш учун вақт камайишига йўқ дейишим мумкин. Аммо сон ортиши билан учрашувлар кўпаймайди. Клуб ва футболчилар шу йўл билан ҳимояланган бўлишади. 

Мен 3 та жамоадан ташкил топган 2 та ўйинли гуруҳни маъқул кўраман. Сен плей-оффга чиқасан ёки уйга қайтасан. Шундай қилиб, гуруҳдаги икки учрашув ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва кўпроқ ҳаяжон баҳшида этади. Кучсизроқ ва тажрибасизлар 2 та баҳс ўтказиб уйга қайтиши мумкин. Аммо улар тажрибага эга бўлишади. Бунга турнирнинг финал қисмида қатнашганлик учун пул ҳам қўшилади.

Иштирокчилар сони кенгайтирилиши жаҳон чемпионати ижтимоий аҳамиятлироқ бўлишига олиб келади. Кўпроқ мамлакат, инфратузилма ва болалар ҳамда ўсмирлар футболига кўпроқ маблағ. Кўпроқ жамоалар иштирок этиши ҳис-туйғулар ортишига сабабчи бўлади. Кўпроқ мамлакатлар - африкаликлар, осиёликлар, америкаликлар бирга бўлишига ёрдам беради" - дейди Моуриньо.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика