Моуриньо: "ЖЧ иштирокчилари АПЛ стартига тайёр бўлишмайди"
15 июл 2018 16:06
Новости
Моуриньо: "ЖЧ иштирокчилари АПЛ стартига тайёр бўлишмайди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг айтишига кўра, ЖЧ-2018 иштирокчилари катта эхтимол билан АПЛнинг стартини ўтказиб юборади.
"Футболга қайтиш учун тана каби руҳ ҳам уч ҳафтадан кўпроқ дам олиши керак. Уларни илк ўйинларга ташласа ҳам бўлади, бироқ шундан кейин ЖЧ иштирокчилари бир неча ҳафталарни ўтказиб юбориши мумкин. Улар катта мавсумга тайёр бўлишлари учун камида уч ҳафта керак. Шу боисдан футболчилар АПЛнинг стартига тайёр бўлишмайди", - деди Моуриньо.
ЖЧнинг сўнгги палласигача "Манчестер Юнайтед"нинг 7 футболчиси етиб борди. Булар: Погба (Франция), Феллайни ва Лукаку (Бельгия), Янг, Жонс, Лингард ва Рэшфорд (Англия).
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии