Моуринью А Серияда ўз майдонида 41 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Бу рекорднинг такрорланиши
24 сен 2021 09:40
Новости
Моуринью А Серияда ўз майдонида 41 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Бу рекорднинг такрорланиши
"Рома" А Серия доирасида ўз майдонида "Удинезе"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу римликлар бош мураббийи Жозе Моуринью учун Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз кетма-кет 41-ўйин бўлди. Бу уч очколик давр бошланганидан буён (1994/95 йилги мавсум) максимал кўрсаткичдир.
Бу орқали Жозе "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг рекордини такрорлади. У 2015-2017 йиллар давомида ўз майдонида кечган баҳсларда ютқазмаган.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мураббий 2008-2010 йиллар давомида "Интер"ни бошқарган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии