Мората: "Ювентус"да бахтлиман"
19 дек 2014 22:06
Новости
Мората: "Ювентус"да бахтлиман"
"Ювентус" сафида тўп тепаётганимдан бениҳоятда хурсандман. Туринда бахтлиман дея оламан. Мен Италиядаги энг кучли клуб таркибида шуғулланмоқдаман. Европа чемпионлар лигасининг кейинги босқичига йўл олганимиздан хурсандмиз. Ҳозирда ёмон формада эмасман. Кўплаб голлар киритдим ва яна шунча вазиятларни голга айлантира олмадим. Баъзида дарвозабон яхши ҳаракат қилишди. Италияда гол уриш осон эмас. Италия жамоаларидаги ҳимоячилар ҳужумчиларга қарши қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билишади.
Чемпионлар лигаси нимчорак финалидаги рақибларимиз анча жиддий клуб. "Боруссия Д" кўп йиллардан буён Европа ва Германия яшил майдонларида юқори даражада ўйнаб келишмоқда. Юрген Клопп шогирдлари чемпионатни ҳозирги ҳолатларидан юқорироқ якунлашларига ишонаман. Бизни жуда қизиқарли бўлган тўқнашув кутмоқда.
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии