Мората "Манчестер Юнайтед" билан келишиб олди
06 июл 2017 15:49
Новости
Мората "Манчестер Юнайтед" билан келишиб олди
"Реал" ҳужумчиси Альваро Мората "Манчестер Юнайтед" билан шартнома борасида келишиб олди.
Маълумотларга кўра, футболчининг инглиз клубидаги йиллик маоши 4 млн. фунт бўлади. Футболчи Мадрид клуби раҳбариятига МЮга ўтмоқчи эканлигини маълум қилган.
Энди "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" трансфер нархи борасида келишиб олишлари керак. Манкунианлар Мората учун 65 млн. фунт (75 млн. евро) тўлашга тайёр. Олдинроқ, мадридликлар 70 млн. евролик таклифни рад этишганди.
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа АҚШда бўлиб ўтадиган турнега жўнаб кетишидан олдин Моратани қўл остида кўрмоқчи.
Похожие новости
13:46
"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин 12
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии