Мората Европани тарк этиши мумкин
02 ноя 2023 10:55
Новости
Мората Европани тарк этиши мумкин
"Лос-Анжелес Гэлакси" Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Альваро Моратага қизиқиш билдирмоқда.
Америка клуби испанияликни яқин келажакдаги мақсадларидан бири сифатида белгилади, бироқ расмий музокаралар ҳали бошланмаган, дея хабар берди журналист Маттео Моретто.
31 ёшли футболчи "Атлетико"даги ўрнидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилади ва уни тарк этиш ниятида эмас.
Альваро Мората жорий мавсум Диего Симеоне жамоаси сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли пас узатди. Transfermarkt уни 20 миллион еврога баҳолаган.
Похожие новости
09:57
Арбелоа: "Винисиус ва Мбаппе — ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир икки энг яхши футболчи" 4
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии