RU

Последние новости

11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  11 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  3 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  19 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2

МОҚ Президенти Қорақалпоғистондаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини бориб кўрди Новости

МОҚ Президенти Қорақалпоғистондаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини бориб кўрди

Бугун Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация спорт фестивалида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюргани ҳақида маълум қилгандик.

МОҚ раҳбари ушбу ташриф доирасида Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини ҳам бориб кўрди ва у ердаги шароитларни кўздан кечирди.

Ёдингизда бўлса, юртбошимиз ўтган йилнинг 15-16 декабрь кунлари  ушбу мактабга ташриф буюриб, у ердаги фаолият билан яқиндан танишганди. Айнан шу ердаги учрашув давомида давлатимиз раҳбари оғир атлетикачимиз Рустам Джангабаев, қиличбоз қизимиз Зайнаб Дайибековаларга совғаларни тақдим қилганди. Бугун эса Умид Аҳмаджонов мактабдаги шароитларни кўздан кечирди, ушбу маскан раҳбарлари билан суҳбатда бўлди.

Сир эмаски, Қорақалпоғистон Республикаси ўзбек спорти учун кўплаб иқтидорли спортчиларни тарбиялаб берган. Бу мактаб ҳам келажакда ушбу анъанани давом эттириб, янги номларни кашф этишга ўз ҳиссасини қўшиши лозим, деган фикрни илгари сурди МОҚ раҳбари. Умид Аҳмаджонов бу йўлда Миллий олимпия қўмитаси томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилишини, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика