"Монпелье"га янги мураббий тайинланди
02 июн 2021 01:19
Новости
Франциянинг "Монпелье" клуби келаси мавсум учун янги мураббий тайинлашга қарор қилди.
Оливье Далль'Ольо клубнинг янги мураббийига айланди. Шартнома шартлари ҳақида ҳозирча хабар берилмади.
Эслатиб ўтамиз, Далль'Ольо Мишель Тер-Закарян ўрнига "Монпелье" бош мураббийи лавозимини эгаллади. Ўтган мавсумда клуб саккизинчи ўринни олган эди.
Оливьенинг мураббийлик фаолиятига келсак, унинг сўнгги иш жойи "Брест" бўлган эди. У шунингдек, "Дижон"да ҳам ишлаган.
Комментарии