RU

Последние новости

15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  14 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  5 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  33 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  16 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10

«Монако»нинг янги юлдузлари билан танишинг Новости

«Монако»нинг янги юлдузлари билан танишинг

Ёзда уларни топ-клубларда кўрсак керак.

Килиан Мбаппе, ҳужумчи, 18 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА?
Кимлар қизиқмаётганини айтиш осонроқ. «Реал», «Барселона», «Арсенал», «Манчестер Сити», аммо Килиан ҳозирча ҳеч қаерга шошилмаяпти. Унинг агенти машҳур Жорже Мендеш ҳисобланади ва Мбаппени камида 50 миллион фунтга сотмоқчи.

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 10 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? Барча уни Тьерри Анри билан тенглаштиришмоқда. Биринчи мавсумдаёқ ажойиб натижалар қайд этмоқда: Франция чемпионатида 21та ўйин 10та гол, 7та голли пас; 2та ЕЧЛ плей офф баҳси 2та гол.



Бернарду Силва, ярим ҳимоячи, 22 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА.
«Реал», «Манчестер Юнайтед» (унда биринчи бўлиб сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор), «Челси», «Атлетико», «Барселона» – умуман олганда Жорже Мендешнинг навбатдаги мижози. Товон пули – 80 миллион евро.

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 25 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? Универсаллиги билан қойил қолдирди, сабаби мавсум давомида майдон марказида деярли барча нуқталарда ажойиб ўйнади. Унинг статистикаси ҳам ажойиб кўринмоқда: 10та гол ва 13та голли пас.



Фабиньо, ҳимоячи ва ярим ҳимоячи, 23 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА.
Кузда бразилиялик футболчи «Монако» билан 2021 йилга қадар узайтирди, кетмоқчи бўлганида ўтган ёздаёқ кетарди. Ўшанда унга «Наполи» ва «Атлетико» қизиққанди, «Манчестер Юнайтед» эса 30 миллион евро.

Футболчининг отасининг айтишича «Барселона», «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ҳам унга қизиқиб қолишган. «Бизга МЮ ва Жозе Моуриньонинг иш услуби ёқади, аммо «Манчестер Сити» ҳам яхши вариант, – дейди Фабиньонинг отаси Canal+ телеканалига.

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 20 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? Ўнг қанот ҳимоячиси, ўнг қанот ярим ҳимоячиси ва ажойиб прессинг қила оладиган ярим ҳимоячи бўла олишини кўрсатди. Идеал пенальтичи (12тадан 12та гол).


Тьемуэ Бакайоко, ярим ҳимоячи, 22 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА?
Ўтган ёзда «Ювентус» эътиборига тушганди, кейин «Лестер» ва «Челси»дан телефон қилишди, аммо асосий даъвогар «Манчестер Юнайтед». Жозе Моуриньо унда Майкл Кэррикнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Ҳимояга ихтисослашган, кучли ва жамоани аниқ пас билан таъминлаб турадиган ярим ҳимоячи.

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 7,5 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? Стабиллиги билан хайратда қолдирмоқда: ЕЧЛдаги статистикаси Франция чемпионатидагидан яхшироқ (битта ўйинда камида 3 марта тўпни олиб қўйиш ва ҳужумни тўхтатиш). Прессинг қироли.



Тома Лемар, ярим ҳимоячи, 21 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА?
«Челси», «Манчестер Сити», «Бавария», «Ювентус», «Атлетико» (20 млн евро таклиф қилди).

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 20 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? 2016 йил ноябрь ойида Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси, «Монако» сафида ЕЧЛ кашфиёти бўлган ягона футболчи. Жуда тезкор ва техник ҳужумкор футболчи, ЕЧЛда камида уч мартадан тўп олиб қочиб кетади. Мавсум давомида 11та гол уриб 8та голли пас берди.


Бенжамен Менди, чап қанот ҳимоячиси, 22 ёш

КИМ ҚИЗИҚМОҚДА?
Асосий даъвогар – «Манчестер Сити».

Transfermarkt бўйича ҚАНЧА ТУРАДИ? 9 миллион евро.

НИМА ҚИЛДИ? Ўтган ёзда «Марсель» клубидан 12 миллион еврога сотиб олинди. Менди икки килограмм ташлади ва атлетизм ҳамда тезкорликни оширди, энди барча жойга улгурадиган футболчига айланди. У ҳужумда ҳам анча фойдали: ЕЧЛда 5та ўйинда 3та голли пас – жуда ажойиб.


sports.ru  сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика