RU

Последние новости

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  95 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

"Монако"нинг "португалча иш услуби", ёки пул топишни биздан ўрганинг! Новости

"Монако"нинг "португалча иш услуби", ёки пул топишни биздан ўрганинг!

Трансфер ойнаси ёпилди ва "Монако" унда энг кўп даромад қилди.
Замонавий футболда доимий эътиборимизда турадиган ва трансфер ойнасида ҳам фаол иштирок этувчи жамоаларни икки типга бўлса бўлади:

1) Деярли ҳеч ким танимайдиган футболчиларни сотиб олиб, ўстириб, янги даражага олиб чиқиб, қимматга сотувчи жамоалар;
2) Катта пул эвазига юлдузларни ўз таркибига тўплаб, мақсадлар сари интилувчи жамоалар.

Ҳар кимнинг ўз иш услуби бор. Мисол учун ПСЖ, "Реал", "Манчестер Сити", "Челси" каби клублар ўзи истаган футболчи учун пулни аяб ўтирмайди. Клуб шунча пул сарфлаяптими, демак ўша пуллар қаердандир ишлаб топилмоқда.

Энди танганинг иккинчи томонига боқсак, "Монако", "Порту", "Бенфика"га ўхшаган жамоарни кўрамиз. Уларнинг асосий даромади айнан футболчи сотишдан келади.

"Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси..." дейишганидек, танлов ўзингиздан.

Энди бевосита француз клубининг натижалари, иш услуби ва трансфер бозорида ўзини тутишига назар солсак.


Титул ҳимояси

Ўтган мавсум “Монако” учун айниқса омадли келди. Сабаби монегасклар юлдузлар тўпланган ПСЖни ортда қолдириб Лига 1 ғолибига айланишди, ҳамда Чемпионлар Лигаси ярим финалига етиб боришди. Париж учун бу натижа ҳамон орзу бўлиб қолмоқда, қолганлар мунтазам равишда плей-оффнинг ё биринчи, ёки иккинчи босқичидаёқ парижликларга чиқиш эшигини кўрсатиб қўйишмоқда. Шу ўринда “Монако” ўзидан-ўзи, омади келиб қолгани учун бундай натижаларга эришмаётганини эътироф этиш лозим. Шу сабабли буёғига “кескин шўнғиш” ҳам кузатилмайди.

Жамоани асосий таркибнинг бир нечта аъзоси тарк этган бўлсада, мураббий Леонарду Жардим жуда кучли жамоа туза олди ва бугунги кунга келиб, йўқотишларга қарамай, клуб “оёқларида” мустаҳкам турибди. Португалиялик мураббий бир йўла бир нечта футболчи ажойиб ўйин намойиш этиши учун керакли сўзларни топа олди. “қария” Фалькао жароҳатлар гирдобидан чиқиб кета олди, “болакай” Мбаппе эса “ракета” мисоли катта футболга учиб кирди.



Узоқ қилинган меҳнат самара бера бошлади ва “Монако” буёғига ҳам танлаган йўлида қоқилмай ҳаракат қилиши шубҳасиз. Кимдир кетти, кимдир келиб қўшилди. Лекин натижа ёмонлашиб қолгани йўқ. Мавсум старти кўрсатмоқдаки, “Монако” ҳамон ўйинда.


Португалча ишлашни ўрганинг

“Монако” клуби рабарияти португал клубларидан андоза олишгани ҳеч кимга сир эмас. Сабаби “Порту” ва “Бенфика” мунтазам ўзлари ҳақларида эслатиб туришади. Ҳам эришаётган натижалари билан, ҳам йўл-йўлакай иқтидорли футболчиларни қимматга сотишлари билан.

Бу борада “Монако”нинг имкониятлари яхшироқ бўлса яхшиики, ёмон эмас. Сабаби улар медиа-машҳурлик борасида Португалия чемпионатидан устун турувчи Лига 1 да иштирок этишади. Португалча ишлашда албатта шу мамлакат вакили Леонарду Жардим жуда қўл келиши аниқ эди. Мураббий ўз юртдошлари ичидан ва ўша зона (Португалияга қўшни мамлакатлар)дан иқтидорларни топиб, қисқа вақт ичида клуб механизмига мослаштириб олмоқда.



Ҳозирда "Атлетико" шарафини ҳимоя қилаётган Янник Феррейра-Карраско ("Монако") ва "Марсель" таркибидаги Бенжамин Менди ("Манчестер Сити")


Ўтган ёз “Марсель”дан 13 миллион еврога харид қилинган Бенжамин Менди бу трансфер ойнасида “Манчестер Сити”га 57.5 миллионга, яъни 4.5 баробар қимматроққа сотилди. Бундай мисоллар клуб фаолиятида кам эмас.


Керакли одамни, керакли вақтда сота олиш!

Албатта, бу ерда нафақат Жардим балки, клуб менеджментининг фаолиятини ҳам таъкидлаш лозим. Омадли трансфер деганда кўпчилик сотиб олинган футболчи ишини тушунади, аммо керакли паллада сотилган футболчи трансфери ҳам омадли аталишга ҳақли. Бу борада ҳам мастер-класс “Монако” учун “Порту” ва “Бенфика” клублари ишлаши дастур-ул амал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўз футболчиси билан вақтида хайрлаша олиш ҳам бир санъат. Жамоа тўғри келган футболчисини сотиб юборавермайди. Фақатгина ўйини ва нархи энг чўққисига чиққанларни сотади. Бернарду Силва, Менди, Бакойоко, Мбаппе.



Ҳа, ўз етакчиларини сотгач, жамоага осон бўлмайди, аммо улар яна янги, ёш футболчиларни излаб топади. Шу ўринда спортчилар ҳам яхши тушунадики, Жардим қўл остида улар ўсишга эришади ва ТОП жамоалар эшиги улар учун очилади. Қулай вазият юзага келганда “Монако” оёқ тираб, сотмайман деб туриб олмайди.


“Монако” ёзда кимни сотдию, кимни сотиб олди?

Халқаро аренада омадли иштирок этган Жардима шогирдлари гранд жамоалар юрагига ўт ёқиши трансфер ойнаси очилгунга қадар айтиб бўлинганди. “Монако” асосий таркиб футболчиларидан – Силва, Менди ва Бакойоко францияни тарк этишди ва клуб ғазнасига 150 миллион евро фойда келтиришди. Қолган кичик трансферлардан яна 30 миллион атрофидаги сумма ишлаб олган “Монако” - 177.5 миллион еврога футболчи(лари)ни сотди. Ва трансфер ойнасининг сўнги кунида Килиан Мбаппе ПСЖ сафига ўтиб кетганидан сўнг бу рақамлар 357,5 кўринишига келди.

Бу ҳали Фабиньо ва Лемар жамоани ташлаб кетмаганидаги вазият, жамоа уларни ҳам сотишга рози бўлганида бор йўғи ярим миллиардлик келишув имзолаган бўларди клуб. Монегасклар ишлаб топилган пуллардан таҳминан 100 миллионини сарфлашди холос. Аммо шу пулга қизиқарли трансферларни амалга оширишди.

“Лацио”га Бальде Кейта учун 30 миллион, бельгиялик иқтидор Тилеманс учун 25 миллион, яна 15 “Фейеноорд” марказий ҳимоячиси Конголо учун, 10 миллион “Ренн” ҳужумчиси Диахаби учун берилди. Сотиб олинганлар ичида биргина Стеван Йоветич 23 ёшдан катта (у 27 ёш). Энди бу рўйхатга эркин агент сифатида жамоага келган Рашид Геззал ва тажрибали дарвозабон Бенальони қўшиб қўйинг. Кўриб турганингиздек, “Монако” нафақат сотди, балки барча чизиқларни мустаҳкамлаш учун зарур футболчиларни харид қилди ҳам. Янги мавсумда таркибга кириш учун рақобатлашадиганлар етарли. Рақобат бор жойда, ўсиш бўлади,   


Янги мавсум бошида “Монако”...

Монегасклар мавсумни кўтаринки руҳда бошлай олишди. Дастлабки 4турда ғалаба, тўплар нисбати - 14:4. ПСЖ ҳам 14та гол уришга эришди, ва 2та кам тўп ўтказиб юборишди. Нима бўлганда ҳам ҳозирнинг ўзидаёқ айтиш мумкин, “Монако” чемпионлик унвонини Париж яқинидан “дахшат” уй сотиб олган Неймарга шунчаки совға қилмайди. Буларнинг барчаси Англияга кетган етакчилар ва бевосита мамлакат пойтахтига кўчиб ўтган Мбаппесиз. Леонарду Жардим ҳамон ўзи ёқтирган 4-4-2 тактик схемасидан фойдаланмоқда. Асосий посбон Субашич ва марказий ҳимоячилар жуфтлиги Глик – Жемерсон сақлаб қолинди. Сидибе ўнгда, Мендининг ўрнини “Фламенго”дан шу йил ёзида келган бразилиялик ёш ҳимоячи Жорже эгаллади.



Бакойоко кетгач, Жоао Моутиньо асосий таркибга қайтди, унинг ёнида Фабиньо, қанoтларда эса Лемар ва ёш португал Лопеш. Охирги футболчи ўтган мавсумни “Лилль”да ижара асосида ўтказди ва ўзини ижобий томонлама кўрсата олди. Ҳужумда дастлабки турларда 7та гол урган Фалькао билан Диахаби ҳаракат қилмоқда. Жардим ўзи учун асосий таркибни аниқлаб олмоқчи бўляпти. Сўнгги уч турда таркиб умуман ўзгармади. Килианнинг жамоани тарк этиши “Монако”га оғриқли зарба бўлмаслиги аниқ. Сабаби, унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар таркибда бор, молиявий томондан эса у катта фойда келтиради.

“Монако” таркибида юлдузларни тўплаб оладиган эмас, ҳеч ким танимайдиганларни юлдуз даражасига олиб чиқадиган жамоа саналади!

Омонжон Тўхтамирзаев
Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика