RU

Последние новости

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

МОФА “CAFA U-16 championship”мусобақасини кенг ёритадиган ОАВларни тақдирлайди Новости

МОФА “CAFA U-16 championship”мусобақасини кенг ёритадиган ОАВларни тақдирлайди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтахтимиз тарихда биринчи марта U-16 минтақа чемпионатига мезбонлик қилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан иборат терма жамоалари иштирок этишади. Учрашувлар “Миллий” ҳамда “Локомотив” стадионларида бўлиб ўтади.

Марказий Осиё футбол ассоциацияси ушбу мусобақани юқори савияда ташкил этилиши ҳамда унга бўлган мухлис-у мутахассисларнинг эътиборни янада ошириш мақсадида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, мазкур мусобақани кенг миқиёсда ёритиб борадиган оммавий ахборот воситалари 4 та йўналиш бўйича аниқланади: “Мусобақани кенг ёритиб борган энг яхши ТВ”, “Мусобақани кенг ёритиб борган энг яхши радио”, “Мусобақани кенг ёритиб борган энг яхши сайт” ҳамда “Мусобақани кенг ёритиб борган энг яхши газета”. Мусобақа якунида ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши деб эътироф этилган ОАВ МОФА томонидан тақдирланади.

Таъкидлаб ўтамиз, U-16 Марказий Осиё чемпионати баҳслари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бугун якунига етади. “CAFA U-16 championship” мусобақаси учрашувларини бевосита стадионнинг ўзидан ёритишни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз ҳодимлари рўйхати (“заявкаси”)ни қуйидаги электрон почтага (media@the-cafa.com) жўнатишлари талаб этилади.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика