Модрич: "Футболда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ, айниқса "Реал" учун"
14 ноя 2018 12:10
Новости
Модрич: "Футболда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ, айниқса "Реал" учун"
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоанинг янги мавсумдаги омадсиз старти ҳақида фикр билдирди.
"Ўйинимизни янада кучайтиришни истаймиз, чунки мавсумни яхши бошлай олмадик. Аммо уни қандай якунлашимиз муҳим. Жамоамиз ҳар йили тўқнаш келадиган қийинчиликларни енгиб ўтмоқчимиз.
Биз курашаётган совринларни ютишга умид қиляпмиз, аммо биринчи навбатда ўйинимиз сифатини оширишимиз керак. Янги мураббий билан бизни яхши мавсум кутиб турибди.
Футболда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Айниқса "Реал" учун. Иложи йўқ дейилган пайтда биз кетма-кет уч марта Чемпионлар лигаси ғолибига айландик. Буни тўртинчи марта ҳам амалга оширишимиз мумкин. Бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз" - дейди Модрич.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии