RU

Последние новости

00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  6 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  3 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6

"Mixed zone". Чейси Анри: "Ўзбекистон ҳимояда жуда тартибли ўйнади" Новости

"Mixed zone". Чейси Анри: "Ўзбекистон ҳимояда жуда тартибли ўйнади"

Бугун U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги Ўзбекистон – Япония (2:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин Япония термаси етакчиларидан бири Чейси Анри билан суҳбатлашдик.

- Учрашув ҳақида фикрларингиз...

- Рақибимиз Ўзбекистон жуда кучли эди. Биринчи таймда тўпни назорат қила олдик. Менда бир-иккита хатолар бўлди.

- Бугун Япония гол уролмади. Жамоага нима бўлди?

- Ўзбекистон ҳимояда жуда тартибли ўйнади. Биз тўпни бир-биримизга тез-тез оширганимизга қарамасдан, ҳимояни ёриб ўта олмадик.

- Япониянинг кейинги ўйини Австралияга қарши кечади. Рақиб хусусида қандай фикрдасиз?

- Австралия жамоаси сафида Германияда мен билан бирга ўйнайдиган жамоадошим бор. У ҳужумчи. Унга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаман.

- Финалда Ўзбекистон Саудия Арабистони билан тўқнаш келадиган бўлди. Сизнингча, қайми терма чемпионга айланади?

- Ўйлашимча, Ўзбекистон чемпион бўлади, чунки бу жамоа жуда ҳам кучли экан. 


Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика