RU

Последние новости

19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  3 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  1 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  2 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  13 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  6 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Мишель Платини: “Пулга муҳтож бўлмаганман” Новости

Мишель Платини: “Пулга муҳтож бўлмаганман”

УЕФА президент Мишель Платини ўзи эгаллаб турган лавозимдан четлатилганига муносабат билдириб, молиявий қаллобликда айбланаётгани юзасидан Франциянинг “Le Monde” нашри саволларига жавоб қайтарди.


Платини Блаттер ўзига тўлаган 2 миллион франк маблағ юзасидан батафсил тўхталиб ўтишга ҳаракат қилди.


– ФИФА президенти Йозеф Блаттер сизга икки миллион франкни ҳеч қандай шартномасиз, 9 йил аввал тугаган шартнома юзасидан тўлаши қандай содир бўлди?

– Воқеа ғалати кўриниши мумкин, лекин барчаси қандай кечган бўлса, шундай айтаман. 1998 йил мен жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси президенти бўлгандим. ФИФАга янги президентлик сайловлари арафасида Блаттер мени хонасига чақирди. У менга маслаҳатчиси бўлишни таклиф қилди ва мендан қанча маош исташимни сўради. Мен жавоб бердим: “Миллион”. Бунга жавобан у маошни қайси валютада хоҳлаётганим билан қизиқди – рубл, лир ёки доллар? Кейин бир йил учун бир миллион Швнйцария франкига тенг маблағ тўлашга рози бўлди.

– Блаттернинг сўзларига ишондингизми? Сиз жуда ўзига бино қўйган инсонсиз ёки эҳтиётсизлик қилгансиз.

– Блаттер менга эркакчасига ваъда берганди. У ФИФА президентига айланди, ФИФА! Унга ишондим. Ҳар қандай ҳолатда, тушунишим бўйича, Швейцария қонунларида оғзаки ваъда ёзмасига тенглаштирилган. Нима бўлганда ҳам у ФИФА президенти бўлди ва сентябрь ойидан мен ишимни бошладим.

– Қандай иш учун бунча маош олишингиз лозим эди?

– Тақвимни ислоҳот қилиш устида ишладим, шунингдек, ФИФАнинг камбағал мамлакатлар футбол федерацияларига ёрдам ва кўмак берадиган лойиҳаларида қатнашдим. Блаттерга сафарлари давомида ҳамроҳлик қилдим. Қисқача айтганда, кўп ишладим ва буни кўплаб инсонлар тасдиқлашлари мумкин.

– Барибир бу нима учун Блаттер сизга 1998-2002 йилларда амалга оширилган иш учун 2011 йил пул тўлаганини тушунтирмайди.

– Дастлабки ойларда маошимни сўрамасдан ишладим. Бир қанча вақтдан кейин Блаттердан пул ҳақида сўраганимда шундай жавоб берди: “ФИФА бош котиби 300 минг олаётган ҳолда сизга 1 миллион тўлай олмайман. Сизга ҳам шундай шартнома берамиз ва қолганини кейинроқ тўлаймиз”. Бу ростдан ҳам содир бўлди.

– Сиз 9 йил кутгач, унга қарзи ҳақида эслатдингизми?

– 2002 йил июнда Блаттерга ишлашни тўхтатдим. Ўшанда ФИФАнинг ижроия қўмитаси таркибига киргандим. Пулга муҳтож бўлмаганим сабабли шунча пайт кутдим. Мен пул топишни 17 ёшимда бошлаганман. Футболда пул олиш мумкинлигини ўйламагандим ҳам. Отам математика ўқитувчиси эди ва “Нанси”да ўйнаганимда шундай сўраганди: “Унга футбол ўйнагани учун пул берасизми?” Ишонинг, молиявий томондан муҳтожлигим бўлмаган.

– Пулларингиз билан нима содир бўлди?

– ФИФАнинг молиявий бўлимидан Блаттер менга қарз бўлган суммани тўлаб беришни сўрадим. У менга ишлаган 4 йилимнинг ҳар йили учун 500 минг франкдан қарз бўлганди. Шу сабабли 2 миллион франк жўнатди. Бу суммадан солиқларни тўладим.

– Швейцария суди Қатарда 2022 йил ўтадиган жаҳон чемпионати учун берилган овозларга пора олинганлик юзасидан қизиқиб кўрди. Сиз ушбу давлатга овоз берганингиздан афсусланмайсизми?

– Йўқ. Мен ростдан ҳам Қатарга овоз берганман. Футбол энди ривожланаётган ва ҳали мундиал бўлмаган ҳудудда чемпионат ўтишини истаганман.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика