Миш-мишлар тасдиқланди. "Барселона" таркибида Юмтити йўқ
28 сен 2018 17:40
Новости
Миш-мишлар тасдиқланди. "Барселона" таркибида Юмтити йўқ
"Барселона" ҳамда "Атлетик" ўртасида ўтказиладиган ЛаЛиганинг 7-тур учрашуви Каталония клуби қайдномаси эълон қилинди.
Олдинроқ, AS нашри кўк-анорранглилар ҳимоячиси Самуэль Юмтити жиддий жароҳат олгани ва жамоанинг навбатдаги бир нечта учрашувида майдонга туша олмаслигини эълон қилган эди.
"Барселона" матбуот хизмати тақдим этган қайдномада Юмтити йўқ.
ҚАЙДНОМА
Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Яспер Силлессен.
Ҳимоячилар: Нелсон Семедо, Херард Пике, Клеман Ленгле, Хорди Альба, Томас Вермален.
Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Филиппе Коутиньо, Артур, Рафинья Алькантара, Серхи Роберто, Артуро Видаль.
Ҳужумчилар: Луис Суарес, Лионель Месси, Усмон Дембеле, Мунир Эл-Хаддади.
Комментарии